Аморим - 6-қимматбаҳо мураббий!
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
Ўзбекистон ёшлар жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Ироққа (1:0) қарши Осиё Кубоги U-20 баҳсидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Бугунги ўйин ҳақида:
-Ушбу ўйин иккала жамоа учун ҳам муҳим бўлганлиги сабабли дастлабки дақиқаларидан қизғин ўтди. Қизил карточка туфайли ўйин услубимиз ўзгарди. Шундай бўлсада болалар масъулият билан ҳаракат қилиб, ғалаба учун охиригача курашишди.
Абдураззоковнинг алмаштирилиши ҳақида:
У ҳеч қандай жароҳат олгани йўқ, Нодир ўйинга мослашишга бироз қийналди. Айрим вазиятларда хатоларга йўл қўйди. Шу сабабли биз уни алмаштиришга қарор қилдик.
Қизил карточкадан кейинги ўйин:
Бир киши кам бўлиб қолганимиздан сўнг қарши ҳужумда ўйнашга ўтдик. Ироқ ҳам ажойиб ўйин кўрсатди. Уларяккакурашларда яхши ўйнади. 10 киши қолган ҳолда ҳам 2-3 та вазиятлар ярата олдик, бироқ улардан фойдаланолмадик. Дарвозабонимиз эса бугунги ўйинда ажойиб ўйин намойиш этдиҚизил карточкага келсак, бу вазиятни ўзимиз қайта кўриб, таҳлил қиламиз.
Чорак финалда тушиш эҳтимоли бўлган рақиблар ҳақида:
Биз бугун муҳим 3 очкони қўлга киритдик, “B” гуруҳида ҳам қизиқарли курашлар бўлмоқда. Ўрганишга келсак, албатта ўрганиб бормоқдамиз.
Индонезия билан ўйин ҳақида:
Фарғонада бўладиган ўйин ҳам муҳим ҳисобланади. Чунки барча жамоаларда ҳали имконият бор, улар ғалаба учун майдонга чиқадилар. Бугун биз катта куч сарфладик. Футболчилар эмоционал жиҳатдан ҳам толиқдилар. Шифокорларимиз тикланиш устида ишлашади. Умуман олганда, кейинги учрашувга ҳам режа асосида тайёргарлик олиб борамиз.
Ўзбекистон 2-турдан сўнг 6 очко билан гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа 3-турда 7 март куни Фарғонада Индонезия (3) билан ўйнайди. Шу куни Ироқ (3) Сурияга (0) қарши тўқнаш келади.
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
«Эль-Гладиадор» лақаби билан танилган Саломон Рондон Венесуэла миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 саралашидан муваффақиятни ўтиб, мамлакат футболи тарихига киришдан умидвор
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789