Райс кетмоқчи

Райс кетмоқчи

Sun хабарига кўра, «Вест Хэм» ярим ҳимоячиси Деклан Райс янги шартнома имзоламайди.

Манбага кўра, футболчи ҳафтасига 230 минг евродан кўпроқ маош оладиган 8 йиллик янги шартномани рад этади. У «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» клубларининг қизиқиши туфайли бундай узоқ муддатли шартнома имзолашни истамаяпти. Райс 2013 йилда «Челси» академиясидан «болғачилар» академиясига кўчиб ўтганди. Ўшандан бери у барча мусобақаларда асосий таркибда 193та ўйин ўтказиб, 10та гол урди ва 9та голли узатмани амалга оширди. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача амал қилади. Transfermarkt 23 ёшли англиялик футболчини 75 млн еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.