Манбага кўра, 28 ёшли футболчи сўнгги ҳафталарда етарлича ўйнамаётганидан бир неча бор норозилигини билдирган ва Англия Кубоги доирасида «Арсенал»га (1:0) қарши ўйинда майдонга тушмаслигини билгач, бош мураббий Пеп Гвардиола билан келишмовчиликка борган. Можаро жамоа машғулотлари вақтида содир бўлган. Таъкидланишича, португалиялик ҳимоячи ва испаниялик мураббий ўртасидаги муносабатлар ЖЧ-2022дан кейин ёмонлаша бошлаган ҳамда Канселунинг норозилиги жамоага салбий таъсир қилган. У ҳатто клубни тарк этиш билан таҳдид қилган. Эслатиб ўтамиз, Канселу ижара асосида «Бавария»га ўтди. Мюнхен клуби мавсум якунлангач, футболчини 70 млн. еврога сотиб олиши мумкин.