Воқеа асосий вақтга қўшиб берилган дақиқалар пайтида содир бўлди.гап шундаки, Косово футболчилари руминиялик мухлисларнинг ўзини тутишидан норози эканликларини айтишди. Трибуналарда эса Сербия байроғи кўтарилди. Журналист Арлинд Садикунинг маълум қилишича, Косово ва Руминия терма жамоаси футболчилари ўртасидаги жанжалдан сўнг мухлислар "Сербия, Сербия!" деб бақириб, майдонга буюмлар ота бошлашган.
Натижада, меҳмонлар ўйинни тўхтатиб кийим аламаштириш хонасига кириб кетишган. Шунингдек, ечиниш хонасига питса қутилари, пластик бутилкалар, салфеткалар ва бошқа чиқиндилардан иборат бир уюм ахлат ташлаб кетишгани айтилмоқда.