Миллатлар лигаси. Руминия-Косово ўйинида нималар содир бўлди?

Миллатлар лигаси. Руминия-Косово ўйинида нималар содир бўлди?

Косово терма жамоаси футболчилари Миллатлар лигаси 5-тур баҳслари доирасидан ўрин олган Руминияга қарши ўйин якунига етмасдан майдонни тарк этишди.

Воқеа асосий вақтга қўшиб берилган дақиқалар пайтида содир бўлди.гап шундаки,  Косово футболчилари руминиялик мухлисларнинг ўзини тутишидан норози эканликларини айтишди. Трибуналарда эса Сербия байроғи кўтарилди. Журналист Арлинд Садикунинг маълум қилишича, Косово ва Руминия терма жамоаси футболчилари ўртасидаги жанжалдан сўнг мухлислар "Сербия, Сербия!" деб бақириб, майдонга буюмлар ота бошлашган.

Натижада, меҳмонлар ўйинни тўхтатиб кийим аламаштириш хонасига кириб кетишган. Шунингдек, ечиниш хонасига питса қутилари, пластик бутилкалар, салфеткалар ва бошқа чиқиндилардан иборат бир уюм ахлат ташлаб кетишгани айтилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.