Алишер Никимбаевнинг берган хабарига кўра, Максим Шацких эртага, 29 май куни Тошкентга учиб келиши кутилмоқда. Унга «Пахтакор» клубидан таклиф тушган.
Аввалроқ, «Пахтакор» клубининг ОЧЛдаги муваффақиятсизлиги ортидан клубни спорт директори Жаъфар Ирисметов ва Собир Ходиев тарк этгани хабар қилинган эди.
Маълумот учун, миллий терма жамоамизнинг энг яхши ҳужумчи(61 ўйин, 34 та гол) ларидан бири бўлган Шацкихнинг дастлабки жамоаси айнан "Пахтакор" ёшлар жамоаси (1993/1994 йиллар) бўлган.
Бинобарин, 43 ёшли Максим Александровичнинг сўнгги иш жойи «Ротор» клуби бўлганди. Украинадаги фаолиятидан сўнг 2020-2021 йиллар давомида Волгоград клубида бош мураббий Александр Хацкевичнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритганди.