Diario Sport нашрининг маълум қилишича, «Ювентус» футболчини ўз таркибига қўшиб олишга уриниб кўради. Туринликлар 2020 йилда Пьянич - Артур трансфери масаласида бўлгани каби, бирорта футболчисига нидерландиялик ярим ҳимоячини алмаштириш ва қўшимча пул ҳам тўлаш ниятида. Аммо каталонияликларга ушбу вариант маъқул эмас, улар нидерландиялик футболчини 70 млн евродан кўпроқ пулга сотишни кўзлаяпти. Қишки трансферлар ойнаси вақтида Душан Влаҳовични катта суммага харид қилган туринликларда бу қадар катта миқдорда пул тўлаш қийин масала. Шунингдек, «кекса сеньора» ёзда ижарадаги футболчилари Федерико Кьеза (40 млн) ва Денис Закариёнинг (8 млн) тўлиқ трансферлари учун пул тўлаб бериши керак. Ўз навбатида, Френкининг ўзи «кўк-анорранглилар»ни тарк этишни режа қилмаган. Маълумот учун, 24 ёшли яримҳимоячи жорий мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 44та учрашувда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.