Гувоҳи бўлганингиздек, 1-бўлим Дортмунд клубининг катта устунлигида ўтди ва «сариқ йўлл-йўлликлар» қатор хаввфли вазиятлар яратишди, аммо..
Иккинчи бўлимда эса «Қироллик» жамоаси ўзига келгандек бўлди ва имкониятлардан фойдалана олмаган рақибни жазолади. 74-дақиқада бурчак зарбасидан кейин Карвахал ҳисобни очди. Ушбу гол "арилар"ни талвасага солди ва хатоларга йўл қўя бошлашди. Ҳимоядаги хатодан фойдаланган Винисиус 83-дақиқада иккинчи тўпни ҳам киритди.
Шу тариқа мадридликлар ўз тарихларида 15-бор, сўнгги 11 мавсумда 6-марта ЕЧЛ ғолибига айланди. Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти эса 5-бор ушбу турнирда зафар қучди.
Айтганча, 32 ёшли испаниялик ҳимоячи Дани Карвахал ўйиннинг энг яхши футболчиси- «man of the match» деб топилди. Чунончи, «Реал» ҳимоячиси 1-бўлимда бўш дарвоза қаршисида қолган Адейемига блок қўйиб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Иккинчи бўлимда эса ўйинни ўзгартириб юборган биринчи голни урди.
Эслатиб ўтамиз, Кроос, Модрич, Карвахал ва Начо 6-бор ЕЧЛ ғолибига айланиб, Хентонинг рекордини такрорлашди...Бу борада 5 мартадан чемпион бўлган Роналду, Бэйл, Бензема, Иско, Марсело, Каземиро, Малдини, Ди Стефано ва Саррага ортда қолдирилди.
Маълумот учун, АПЛнинг барча жамоалари жами 15 марта ЕЧЛ ғолиб бўлишган бўлса, битта "Реал"М нинг ўзи ҳам...Яна бир қизиқарли фактни айтадиган бўлсак, юқорида таъкидлаганимиздек клуб билан хайрлашган Дер Тони Кросс 34 ёшида 6 марта ЧЛда бош совринни эгаллаган бўлса, кимсан "Барселона" 125 йиллик тарихида блр йўғи 5 карра Европа чемпиони бўлишга эришган экан.
ЕЧЛ. Финал
БОРУССИЯ Д — РЕАЛ 0:2 (0:0)
1 июнь. Лондон. "Уэмбли". 86212 тамошабин.
Голлар: Карвахал (74), Винисиус (83).
Боруссия Д – Кобел, Рюэрсон, Ҳуммелс, Шлоттербек, Матсен, Забитцер, Жан (Мален, 80), Брандт (Аллер, 81), Санчо (Байну-Гиттенс, 87), Адейеми (Ройс, 72), Фулдкруг.
Реал – Куртуа, Карвахал, Начо, Рюдигер, Менди, Кроос (Модрич, 86), Валверде, Камавинга, Беллингҳэм (Хоселу, 85), Винисиус (Васкес, 90+4), Родриго (Милитао, 90+1).
Огоҳлантиришлар: Винисиус (35), Шлоттербек (40), Забитцер (43), Ҳуммелс (79).