Виталий Левченко: “Биз курашишда давом этамиз”

Виталий Левченко: “Биз курашишда давом этамиз”

Суперлига 24-тур доирасидаги "Сурхон" — "Нефтчи" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Амалга оширилмаган вазиятларга тўла ўйин. Биринчи бўлимдаги имкониятларимиздан унумли фойдаланганимизда ўйин бошқача ҳисобда якунланган бўлар эди. Жуда қулай вазиятлардан тўпни дарвозага йўллаб қўя олмадик. Курашларга ва позицион футболга бой ўйин бўлди", - деди Виталий Григорьевич.

- Чемпионат тугашига икки тур қолди. "Нефтчи"нинг совриндорлар ўрни учун курашишига нима етмади?

- Биз курашишда давом этамиз. Ҳозир, хар бир очко олтинга тенг. Мусобақа жадвалида барчаси ўзгариб кетиши мумкин.

- Мавсум аввалида Фарғона вилояти ҳокими жамоа олдига чемпионлик вазифасини қўйганди. Бу ҳақда расман эълон қилинганди ҳам. Ҳозирги кундаги хабарларга кўра эса, "Нефтчи" жамоасида тўрт ойдан буён маошлар тўланмаётган экан. Молиявий қийинчиликлар, жамоа олдига қўйилган мақсадларга эришишга қанчалик халал берди?

- Яхши савол(кулади). Мен бу саволга жавоб бера олмайман. Сабаби мен мураббийман. Мен футболчиларни ўйинга тайёрлашим керак. Вазифам шу, холос. Қолган масалаларга таъсир ўтказа олмайман.

- Унда чемпионликка курашиш учу нима етишмади?

- Чемпионлик учун курашадиган жамоада барчаси Швейцарияда ишлаб чиқарилган соатлари аниқ ишлаши керак. Барчаси стабил бўлиш керак ва аниқ механизм бўлиши керак.

- Жамоангиз ҳужумда жуда яхши ўйин намойиш этмоқда. Статистика бунга исбот бўла олади. Ҳужумдаги самарадорлик Нсунгусига боғлиқ деб ўйлайсизми?

- Барчаси унга боғлиқ демайман, лекин у муҳим ўйинчи. Ҳар бир ўйинчининг йўқлиги, ўйинимизга таъсир ўтказади. Бугун биз ғалаба қозонишни истагандик, аммо буни уддалай олмадик.

- Сизга бошқа Суперлига жамоаларидан таклифлар бор деган фикрларни эшитдим. Виталий Левченко кейинги мавсумда ўзини қаерда кўрмоқда?

- Қизиқ саволлар берар экансиз(кулади). Мен ўз бажаришда давом этаман, кимдир менинг ишимдан қониқади, кимдир эса йўқ. Мен барчасига тайёрман. Ҳар бир курси, қачондир қимирлайди. Олдинда иккита ўйин қолди, кейин танаффус бўлади. Мақсадимиз чемпионатни яхши нотада тугатиш. Биз келажакка оптимистик назарлар билан қараймиз. Майдонга чиқиб, ғалаба қозонишимиз керак.

- "Андижон" клуби сизга қизиқиш билдираётгани ҳақида нималар дея оласиз? Сиз Чемпионлар лигасида "Истиқлол" билан ажойиб натижага эришган мураббийсиз-ку.

- "Истиқлол"ни назарда тутаяпсизми? Улар ҳам менга қизиқиш билдираётган эканми? Ҳар бир мураббий ўз амбицияларига эга. Ҳамма халқаро майдонда иштирок этишни истайди. Мен "Нефтчи" билан ОЧЛга чиқишни истардим, аммо буни уддалай олмадик.

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.