«Реал» 4-марта ҳам Қитъалараро кубокни қўлга киритди ва...

«Реал» 4-марта ҳам Қитъалараро кубокни қўлга киритди ва...

Хабарингиз бор, кеча оқшомда Қатарда Қитъалараро кубок финалида ЕЧЛ ғолиби «Реал» ҳамда КОНКАКАФ чемпиони «Пачука» бош соврин учун майдонга тушишди.

Кутилганидек, "Қироллик" клуби устунлигида ўтган мазкур ўйинда мадридликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.  

1-бўлимда ажойиб комбинацияси интиҳосини Мбаппе голга айлантирди. 2- бўлимда Родриго ажойиб ижроси билан фарқни оширган бўлса, Винисиус пеналтини голга айлантириб "нуқта" қўйди.  

Шундай қилиб, Мадрид клуби ўз тарихида 4-бор ушбу турнир ғолибига айланиб, 3 мартадан зафар қучган «Милан», «Пенярол», «Бока Хуниорс» ва «Насионал Монтевидео»ни ортда қолдирган ҳолда мутлақ рекордчига айланди. Эслатиб ўтамиз, «Реал» ЕЧЛ (15) ва клублар ўртасидаги ЖЧ (5) ютиш борасида ҳам етакчи саналади.

Айтганча, Анчелотти «Реал» тарихидаги энг совриндор мураббийга айланди. Лука Модрич ва Дани Карвахал эса Мадрид клубидаги кубоклар сони бўйича фарқни оширишди.
Қитъалараро кубок. Финал

РЕАЛ (Испания) — ПАЧУКА (Мексика) 3:0 (1:0)

18 декабр. Доҳа. «Лусайл». 67249 тамошабин

Голлар: Мбаппе (37), Родриго (53), Винисиус (84, пеналти).

Реал – Куртуа, Фран Гарсия, Рюдигер, Чуамени, Васкес (Асенсио, 88), Камавинга (Себаллос, 62), Валверде, Беллингҳэм (Гулер, 88), Винисиус, Родриго (Модрич, 70), Мбаппе (Диас, 62).

Пачука – Морено, Гонсалес, Миколта, Баррето, Родригес (Санчес, 75), Педраса, Монтиэл, Деосса (Эрнандес, 88), Баутиста (Мена, 75), Идрисси (Домингес, 88), Рондон.

Огоҳлантиришлар: Педраса (51), Рондон (90+3).