«Реал» нишонида Антониу Силва!

«Реал» нишонида Антониу Силва!

«Бенфика» марказий ҳимоячиси Антониу Силва «Реал Мадрид» радарига тушди.

Бир неча ой олдин, 19 ёшли футболчига Европанинг бир қатор футбол гигантлари, жумладан, «Реал Мадрид» ҳам қизиқиш билдираётган эди. Record нашрининг янгиланган хабарига кўра, «қаймоқранглилар» Силвани эътибордан четда қолдиришмаган - улар унинг фаолиятини диққат билан кузатишда давом этишмоқда ва ёзги трансферни кўриб чиқишмоқда. Transfermarkt портали ёш марказнинг нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда, унинг шартномасидаги товон пули эса 100 миллион евро. Антониу Силва жорий мавсумда «Бенфика» сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.