«Реал» Гилани қайтармоқчи

«Реал» Гилани қайтармоқчи

«Реал» ушбу ёзда битта ҳимоячи билан шартнома имзолашни мақсад қилган.

Асосий вариантлар орасида Йоро Лени бор эди, лекин футболчи билан ҳали ҳам келишиб олинмаган. Бу эса клубнинг француз ўрнига альтернативларни излашга мажбур қилмоқда. Diario Sport нашри хабар беришича, «қаймоқранглилар» «Лацио» аъзоси Марио Гилага қизиқиш билдиряпти, лекин ҳали бу трансферга фаол ҳаракатлар йўқ. Гила ўз навбатида «Кастилья»да таҳсил олган бўлиб, 2022 йилда Италияга йўл олган. Мазкур харид учун ўшанда «Лацио» 6 миллион евро сарфлаганди. Кейинги пайтларда Марио клубнинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланиб олмоқда. Якунига етган мавсумнинг иккинчи қисмида 23 ёшли испан жамоаси таркибида деярли барча учрашувларда майдонга тушди. Эслатиб ўтамиз, Гиланинг айни пайтдаги трансфер нархи 13 миллион еврони ташкил қилади. Унинг Италия клуби билан тузган шартномаси 2027 йилгача амал қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.