ФУТБОЛ ВА МОЛИЯ: «Сити»ни бой қилган америкалик мухлислар
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
«Реал»нинг фитнес-мураббийи NASA тадқиқот маркази билан ҳамкорликда иш бошламоқда.
Эндиликда унинг машғулот ўташ усулларидан космонавтларни тайёрлашда ҳам фойдаланишади. Ҳа, гап жисмоний тайёргарлик бўйича машҳур мутахассис Антонио Пинтус ҳақида кетмоқда. Relevo хабарига қараганда, «Реал» футболчиларини оғир машғулотлар орқали тонусда ушлаб туриши билан танилган мураббий яқинда NASA ташкилотининг Хьюстонда жойлашган штаб-квартирасига ташриф буюрди.
Маълум бўлишича, италиялик «бераҳм» мураббийдан астронавтларни космик миссияга яхшироқ тайёрлашда яқиндан ёрдам бериш сўралган. Пинтус энди космик агентлик билан маълумотлар ва тажриба алмашиб ишлайди. Оддий айтганда, NASA мутахассислари Пинтус «Мадрид»да йўлга қўйган баъзи техник машғулотларни космонавтларни тайёрлаш жараёнида синаб кўрмоқчилар. Ўз навбатида, мураббий NASA агентлигида мавжуд усулларни яқиндан ўрганиб чиқди ва келажакда улардан айримларини «Реал Мадрид» ҳаётига олиб кириш ниятида.
Таъкидланишича, NASA раҳбарияти 61 ёшли мутахассис билан илк марта ёзда алоқа боғлаган. Пинтус ўшанда «Мадрид» билан АҚШ турнесига чиққан эди. Италиялик мураббий илғор машғулотлар тўпламини йўлга қўйгани билан дунё миқёсида эътирофга эришганини алоҳида айтиш керак. Мисол учун, у футболчиларда чидамлиликни ошириш учун уларни махсус нафас олиш ниқобида шуғуллантиради.
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
2023 йилнинг баҳорида ташкил этилган Туркманистоннинг «Арқадағ» клуби ўз тарихидаги 37та ўйинда ҳам ғалаба қозониб, Гиннесс рекордлар китобида қайд этилган натижани яхшилади.
Александар Павлович сўнгги ойлар ёш истеъдод мақомидан Германия рекордчиси - «Бавария»нинг асосий таркиб футболчисига айланди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789