Статистика: Қаторасига 9 мавсум камида 10та!

Статистика: Қаторасига 9 мавсум камида 10та!

Гарри Кейн - бар­қарорлик намунаси. Айниқса, гол уриш бобида.

Ҳа, «Тоттенхэм» голеадори АПЛ 14-туридан ўрин олган «Брайтон»га қарши мураккаб сафар ўйинида майдондан голсиз чиқди, муҳими, «шпорлар» ортга 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди. Кейн эса аввалги турда «Ньюкасл» дарвозасини ишғол қилиш асносида АПЛ-2022/2023 ҳисобидан 10та гол маррасига етганди.

Хуллас, асосий факт шуки, Гарри Кейн АПЛда қаторасига 9-мавсум 10та гол маррасига етди. Бундай барқарор натижа Англия чемпионатининг янги тарихи (АПЛ йўлга қў­йилганидан буён)да атиги 3 нафар футболчига насиб этганди. Оддий айтганда, «Тоттенхэм» ҳужумчиси ушбу серия бўйича кимсан Серхио Агуэро, Уэйн Руни ва Фрэнк Лэмпард қаторига қўшилди. Олдинги 8 мавсумга қарасак, Гарри уларда камида 17та гол урган. Шахсий рекордини эса мавсум-2017/2018да ўрнатганди - 30та гол.