“Реал” қизиқаётган Родри “Барселона”га ўтмоқчи

“Реал” қизиқаётган Родри “Барселона”га ўтмоқчи

«El Nacional» нашрининг хабар беришича, 2023/24 йилги «Олтин тўп» соҳиби Родри «Реал»га эмас, балки «Барселона»га ўтишни афзал кўрмоқда.

28 ёшли испаниялик футболчи мавсум якунидан сўнг «Манчестер Сити»дан кетиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Родрининг бу қарорига кўплаб омиллар таъсир қилмоқда. Хусусан, Пеп Гвардиоланинг жамоани тарк этиши эҳтимоли, АПЛ томонидан клубга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган санкциялар ва ўз карьерасида янги чақириққа дуч келиш истаги шулар жумласидандир.

Родри ўзининг она ватани Испанияга қайтишни хоҳлайди Ла Лиганниг ҳар иккала гиганти ҳам уни ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Родри аллақачон ўз танловини қабул қилган бўлиб, агар у «Манчестер Сити»ни тарк этадиган бўлса, «Барселона»га ўтишни истайди. Испаниялик футболчининг фикрича, каталонияликларнинг ўйин услуби унга кўпроқ мос келади ва айни пайтда бу лойиҳа уни кўпроқ қизиқтирмоқда. Бундан ташқари, «Реал»га ўтиш Родри ўз фаолиятини бошлаган «Атлетико»га нисбатан хиёнат бўлади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.