«Реал»нинг трансфер режалари...

«Реал»нинг трансфер режалари...

Мадриднинг «Реал» клуби келажакда бир вақтнинг ўзида бир нечта позицияларни мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.

Мадрид клуби Карим Бензема ва Лука Модричга ўринбосар ва иккита қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи. «Қироллик клуби» Бензема билан шартномани яна бир мавсумга узайтиради, аммо клуб жамоага янги асосий ҳужумчини олишни истамоқда. Қишда бу масала ҳал бўлмайди, чунки ҳозир бозорда Бенземадан яхши ўйнай оладиган форвард йўқ. «Реал Мадрид» мавсум бошида Каримнинг кўп жароҳат олганидан ҳафсаласи пир бўлганди. Клуб форвард статистикаси ҳам пасайиб кетганидан ҳавотирланмоқда - агар ўтган мавсумда у 46 ўйинда 44та гол урган ва ҳар бир голга ўртача 70 дақиқа вақт сарфлаган бўлса, жорий мавсумда у 19 ўйинда 12та гол урган. Ҳар бир голга 134 дақиқа. Бундан ташқари, Бензема ўтган мавсумда 15та голли узатмани амалга оширган бўлса, жорий мавсумда атиги битта голга ассистентлик қилган.

Сентябрда 38 ёшга тўладиган Модрич жисмоний ҳолати сабаб барча ўйинларда майдонга туша олмайди - унга тушадиган юк камайтирилиши керак. 2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейин ярим ҳимоячи ҳали ўзининг энг яхши формасига қайта олмаяпти. Агар мадридликлар келаси ёзда Жуд Беллингемни қўлга кирита олса, у ҳолда Модрич жамоада иккинчи даражали ролга тушиб қолади. Қайд этилишича, Мадриднинг «Реал» клуби Беллингем атрофидагилар билан аллақачон алоқага чиққан, бироқ «Боруссия» билан ҳали музокараларни бошламаган. Агар трансфер амалга ошса, кейинги мавсумда «Реал»нинг асосий ярим ҳимоячилари Орельен Тчуамени, Жуд Беллингем ва Тони Кроос бўлади.

Бундан ташқари, Мадрид клуби ҳимоянинг ўнг ва чап қанотини ҳам кучайтириш зарур деб ҳисобламоқда. Ферлан Мендининг чап қанотдаги ўйини Карло Анчелоттини ишонтирмаяпти. Ўтган ёзда мадридликлар уни сотишга тайёр эди, аммо яхши таклифлар бўлмаганди. Бу позиция учун муқобил вариантлар - Начо, Давид Алаба ва Антони Рюдигер. Уларнинг барчаси асли чап қанот ҳимоячиси эмас. Анчелотти бу позицияда кўрмоқчи бўлган футболчи «Бавария» ҳимоячиси Альфонсо Дэвисдир. Мадридликлар унга 2024 йилнинг ёзида, мюнхенликлар билан шартномаси тугашидан бир йил аввал таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.