Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти АҚШ бўйлаб мавсумолди турнеси олдидан «Мадрид Спорт Сити»да америкалик журналистлар учун ташкил этилган масофавий матбуот анжуманида қатнашиб, турли саволларга жавоб берди.
Айтиш жоиз, «Қироллик клуби» океан ортида Soccer Champions Tour турниридан ўрин олган 4та ўйинда майдонга тушади. Италиялик мураббий видеомулоқотни сафарга боғлиқ умумий фикрлари билан бошлади: «Ушбу турненинг бир қатор муҳим томонлари бор: жамоани янги мавсумга тайёрлаш, ажойиб стадионлар билан танишиш, Қўшма Штатлардаги мухлислар билан бирга бўлиш... Табиийки, уларда кучли таассурот уйғотишни истаймиз, демак, «Реал» ўз ўйинини кўриш учун стадионларга ташриф буюрадиган мухлисларга имкон қадар томошабоп футбол намойиш этишга уринади. Умуман, АҚШ сафари ҳозирги босқичда ўта муҳим, бинобарин, таркибимизда бир қатор янги йигитлар бор ва уларни ўз услубимиз, фалсафамизга тезроқ мослаштиришимиз зарур. Қолаверса, бунга қадар маълум муддат якка тартибда ишлаган миллий жамоалар вакиллари ҳам сафимизга қайтишади. Ҳозирда қаттиқ ишлаяпмиз ва ўйин мароми нуқтаи назаридан шундай турнелар жуда зарур. Айниқса, Беллингем, Гюлер, Браим, Фран Гарсия ва Хоселу каби футболчилар учун. Зеро, улар янги муҳитга тезроқ мослашишлари ва жамоадошлари билан яқинроқ танишиб олишлари керак».
- «Реал» турнеси Лос-Анжелесдан бошланади, нима учун?
- Бу шаҳардаги Калифорния университетида ажойиб шароитлар яратилган, қолаверса, об-ҳаво ҳам яхши. Билишимча, иссиқ даражаси меъёрида. Умуман, Қўшма Штатларда гўзал стадионлар ва қойилмақом мухлислар борлигига аминман.
- АҚШ футболи ҳақида нима дея оласиз?
- Футбол АҚШда ҳали ўта машҳур спорт турлари билан рақобатлашиши керак. Ўйлайманки, Мессининг «Интер Майами» сафига қўшилгани миллионлар ўйинининг умумий обрўсини анча оширади. Дейлик, эндиликда жамоатчилик футболга кучли иштиёқ билан қараса керак. Тўғри, «Роуз Боул»га боғлиқ хотираларим яхши эмас, чунки ЖЧ-94 финалида Бразилия термасига айни шу стадионда ютқазгандик. Лекин ишончим комил, «Милан»га қарши ўйинимизда «Роуз Боул» манзараси буткул бошқача бўлади.
- Мавсумолди «Эль-класико»га қандай қараяпсиз?
- «Эль-класико» қачон, қаерда ва қандай мақомда бўлишидан қатъий назар, классикалигича қолади. Оддий айтганда, «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги ўйинларга нисбатан «ўртоқлик» сифатини ишлатиш тўғри эмас. Бизни олдинда яна бир фантастик қарама-қаршилик кутаётгани тайин. Ўйлайманки, Каталонияда ҳам ўйинга шундай қарашади. Чунки ҳамиша шундай бўлган, ахир ўртада катта рақобат бор ва ҳар қандай ўзаро ўйин алоҳида аҳамият касб этиши муқаррар. Ўтган йили барчасини сеҳрли муҳитда кўргандик ва ишончим комил, бу сафар Даллас ҳам бизни бетакрор манзара билан сийлайди. Табиийки, мураккаб қарама-қаршилик, асосийси, барча йигитлар унда иштирок этишдан ўзгача яйрашади. Ҳа, норасмий «Эль-класико», шунга қарамай, унда ғалаба қозониш йўлида боримизни берамиз. Такрорлайман, «Реал» ва «Барселона» ўртасида ҳеч қачон ўртоқлик ўйини бўлмайди.
- Беллингем ҳам турнега шайми?
- У жуда ёш ва динамикаси бўйича ихтиёримиздаги бошқа ярим ҳимоячилардан кескин фарқланади. Жуднинг «Реал»ни танлагани ва биз билан бирга эканлигидан бағоят хурсандмиз. Ўйлайманки, у «Реал» даражасини янада оширишга қодир йигит. Мана, ҳозир қаттиқ ишламоқда, яхши шуғулланмоқда ва турнеда ҳам ўзини кўрсатса керак.
- Камавинга энди чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайдими?
- У Менди жароҳати туфайли ҳимоячи ролини ҳам бажарган. Ҳозир эса Менди ўзини яхши ҳис қилмоқда, шунингдек, энди бу чизиқда жамоа ўйинига катта ҳисса қўшиш салоҳиятига эга Фран Гарсия ҳам бор. Камавинга - юқори сифат ва қобилиятга эга ярим ҳимоячи. Қисқаси, ундан ҳимоячи эмас, балки марказ вакили ёки плеймейкер ролида фойдаланишни истайман. Оддий ифода этганда, агар Менди ва Фран Гарсияда қандайдир муаммо сезилмаса, Эдуарни ҳимояга қўймайман.
- Ўзи сизда муайян тизим борми ёки схемани мавжуд таркиб ва футболчиларга мослаштиришни маъқул кўрасиз?
- Мураббийлик фаолиятини бошлаганимда, чизма бўйича аниқ фикрим бор эди ва бошида футболчиларга мослашишни истамадим. Дейлик, «Парма»да Баджо плеймейкер ролида ўйнашни хоҳлади, аммо жамоа тизимини ўзгартиришни ўйламадим ҳам. Айтиш мумкинки, шу хато ортидан тажриба тўпладим. Кейин «Ювентус»да ўйин чизмасини Зидан ва бошқа йигитларга мослаштириш яхшироқ эканлигини тушуна бошладим. Қисқаси, ўйин тизимида мураббий эмас, аввало, футболчилар ўзларини қулай ҳис этишлари керак. Шу тариқа жараёнга мослашишни ўргандим ва шу-шу таркибга қараб иш тутяпман. Шу маънода айтсам, бу йил эҳтимол, бошқача тизимда ўйнармиз... Тўғри, аввалги чизмамиз катта муваффақият келтирганини ҳам унутмаслигимиз керак, лекин хоҳлаймизми-йўқ, янги услубларни синаб кўришимиз шарт, барибир. Барчасини аввало, АҚШ турнесида кўрамиз, ҳозир тактикалар устида ишлашнинг айни вақти...
«Реал»нинг Soccer Champions Tour доирасидаги ўйинлари
24 июль (Лос-Анжелес)
07:00 «РЕАЛ» - «МИЛАН»
27 июль (Хьюстон)
05:30 «РЕАЛ» - «МЮ»
30 июль (Даллас)
02:00 «БАРСЕЛОНА» - «РЕАЛ»
3 август (Орландо)
04:30 «ЮВЕНТУС» - «РЕАЛ»
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789