«Реал» Влаховичга жиддий қизиқмоқда

«Реал» Влаховичга жиддий қизиқмоқда

«Реал Мадрид» раҳбарияти «Ювентус»га ўйинчи алмашиш бўйича сўров юборди, деб хабар беради Calciomercato.

Клуб «кекса синьора» ҳужумчиси Душан Влаховичга қизиқиш билдирмоқда. Нашрнинг ёзишича, мадридликлар жамоаси бошлиқлари сербиялик ҳужумчи эвазига ўз футболчиларидан бирини таклиф қилишга тайёр. «Ювентус»га Эден Азар ва Эдуардо Кавамингани танлаш ҳуқуқи берилди. 22 ёшли серб «кекса синьора» сафига 2022 йилнинг январида келиб қўшилганди. «Фиорентина»дан ҳужумчининг трансфери учун улар 81 миллион евро тўлашди. Влахович жорий мавсумда «Ювентус» сафида 15 ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.