РЕКОРДЧИЛАР: «Темир» Милнерга олқишларнинг янги порцияси!

РЕКОРДЧИЛАР: «Темир» Милнерга олқишларнинг янги порцияси!

«Қаримас» Жеймс Милнер АПЛнинг янги мавсумига рекорд кўрсаткични «уриш» билан қадам ташлади.

Айни пайт «Брайтон» шарафини ҳимоя қилаётган 38 ёшли ярим ҳимоячи Англия элит лигасида нақ 23-мавсумни бошлади. Қўшимчасига унинг ҳисобида 12та соврин ҳам бор!

Жеймс Милнер АПЛдаги мавсумлар сони бўйича уэльслик афсона Райан Гиггздан ўзиб кетди. Футболчилик фаолиятига 2014 йили нуқта қўйган «МЮ»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Англия Премер-лигасида нақ 22 мавсум ўйнаганди. Тўғри, у совринлар сони бўйича Милнердан анча олдинда. 50 ёшни уриб қўйган Уэльс футболи вакили фаолияти давомида нақ 34та кубок тўплаган. Жеймс Милнерга келсак, 38 ёшли англиялик ҳисобида 12та сов-рин бор. Бутун фаолиятида фақат Англия чемпионатида тўп сурган «темир» Милнер 23 мавсум давомида 634та ўйин тўплагани билан ҳам мақтанишга ҳақли. Мавсумлар сони бўйича учинчи юқори натижа яна бир ярим ҳимоячи Гарет Баррига тегишли. 2020 йили бутсаларини михга илган собиқ футболчи АПЛда 21 мавсум ўйнади. Эътиборлиси, у бутун фаолиятини 2та клуб - «Астон Вилла» ва «Манчестер Сити»га бағишлади. Тўғри, Гарет совринлари сони бўйича унча мақтанолмайди - 21 мавсумда атиги 4та кубок.