Режада Алексис ҳам бор

Режада Алексис ҳам бор

«Брайтон» ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер «Манчестер Юнайтед»нинг ёзги трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.

Аргентиналик футболчи ёзги трансфер ойнасида «Брайтон» билан хайрлашади ва унга АПЛ гигантлари аллақачон қизиқиш билдирмоқда. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, «МЮ» ҳақиқатан ҳам Макаллистер учун курашда етакчилардан бири. 24 ёшли ярим ҳимоячини сотиб олиш «қизил иблислар»нинг ажратмоқчи бўлган бюджетига боғлиқ бўлади. Алексис жорий мавсумда «Брайтон» сафида 30та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди ва 2та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt экспертлари унинг нархини 42 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.