Родри ўзини 1-ўринга қўйган экан...

Родри ўзини 1-ўринга қўйган экан...

«Манчестер Сити» клуби ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родрининг «Олтин тўп» учун ўтказилган сўровнома жараёнида кимга овоз бергани маълум бўлди.

Фабрицио Романонинг хабар беришича, футболчи ўзини 1-ўринга қўйган. Испаниялик футболчининг рейтингида 2-ўринда «Реал» ҳимоячиси Дани Карвахаль жойлашган. «Лос-Бланкос»нинг бразилиялик вингери Винисиус Жуниор эса 3-ўринда қайд этилган. Қайд этиш лозимки, Родри Англия Премер-лигаси клублари орасида 2008 йилдан бери «Олтин тўп» совринини қўлга киритган биринчи футболчи бўлди. «Олтин тўп»нинг якуний натижаларига кўра, 2-ўринни «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор эгаллади. Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем эса 3-бўлди. Кучли бешликка ҳимоячи Даниэль Карвахаль («Реал») ва ҳужумчи Эрлинг Холанд («Манчестер Сити») кирди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.