Суареснинг хайрлашув учрашуви

Суареснинг хайрлашув учрашуви

Уругвай терма жамоаси мухлислари Луис Суареснинг сўнгги учрашувида ажойиб перформанс намойи этишди.

37 ёшли ҳужумчи Парагвайга қарши ЖЧ-2026 саралаш баҳсида (0:0) ўзининг миллий жамоадаги сўнгги ўйинини ўтказди. «Сентенарио» стадионидаги баҳс стартида олдин мухлислар «Абадий Луис» дейилган баннерни намойиш этишди. Хайрлашув маросимида терма жамоа собиқ устози Оскар Табарес, жамоа собиқ сардорлари Диего Лугано, Диего Форлан ва Диего Годинлар иштирок этишди. Бундан ташқари футболчи фаолияти давомида бирга тўп тепган юлдузлар Лионель Месси ва Неймар катта экран орқали Луисга хайрлашув нутқларини етказишди. «Интер Майами» футболчиси Уругвай терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар сифатида халқаро фаолиятини якунлади. Унинг ҳисобида 143та баҳс ва 69та гол бор.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.