Роналду "Ал-Наср" билан халқаро турнирда зафар қучиши мумкин...

Роналду "Ал-Наср" билан халқаро турнирда зафар қучиши мумкин...

Криштиану Роналду шу йилиёқ «Ал-Наср» таркибида биринчи халқаро совринни қўлга киритиш имкониятига эга бўлади.

Йўқ, гап Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида эмас. Биринчидан, «Ал-Наср» ҳали Саудия Арабистони чемпиони сифатида йўлланма ютгани йўқ. Иккинчидан, агар «Ал-Ҳилол» ОЧЛда ғалаба қозонса, йўлланма олмайди ҳам. Лекин 20 июль - 5 август оралиғида Ар-Риёдда «Қирол Салмон кубоги» (Араб мамлакатлари чемпионлари кубоги) ўтказилади. «Ал-Наср» эса бирданига гуруҳ босқичига қўшилиш юзасидан алоҳида таклиф олди (қайси хизматлари учун - бу шундоқ тушунарли бўлса керак). Демак, турнирнинг гуруҳ босқичида 16та жамоа ўйнайди. Ҳозирда 10та иштирокчи маълум:
«Ража» (Марокаш) - амалдаги ғолиб 
«Ал-Иттиҳод» (С.Арабистони) - амалдаги финалчи 
«Ал-Наср» (С.Арабистони) - таклиф этилган меҳмон 
«Белузидад» - Жазоир чемпиони  
«Замалек - Миср чемпиони 
«Ал-Шорта» - Ироқ чемпиони 
«Видад» - Марокаш чемпиони 
«Ал-Садд» - Қатар чемпиони 
«Ал-Ҳилол» - С.Арабистони чемпиони 
«Эсперанс» - Тунис чемпиони 
Қолган 6та иштирокчи «плей-офф» натижалари орқали аниқланади.

Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»