РОНАЛДУ ҲАМ БОР, АЛБАТТА

РОНАЛДУ ҲАМ БОР, АЛБАТТА

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия миллий термасининг навбатдаги йиғинига чақирилди.

Янги бош мураббий Роберто Мартинес мамлакат футболининг бош юлдузи атрофида жамоа тузишини олдинроқ маълум қилганди. Кришнинг ўзи ҳам халқаро фаолиятини ҳали якунламоқчи эмас. Португалларни олдинда 23 ва 26 март кунларига белгиланган Евро-2024 саралаш ўйинлари кутмоқда. Мартинес жамоаси дастлабки икки учрашувда Лихтенштейн ва Люксембург термаларини синовдан ўтказади.