Роналду дунёнинг энг сердаромад спортчиси!

Роналду дунёнинг энг сердаромад спортчиси!

Машҳур Forbes нашри спорт дунёсида, аниғроғи энг кўп ҳақ олаётган спортчилар рейтингини тузиб оммага тақдим қилди.

Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра "Ан-Наср" (С.Арабистони) ва Португалия термасининг сардори Криштиану Роналду – 2024 йилнинг энг сердаромад спортчиси деб топилди.

1917 йилдаги буён чоп этиб келинаётган АҚШнинг машҳур молиявий-иқтисодий нашри Forbes журнали талқинига кўра, Роналдунинг йиллик даромади 260 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда. 39 ёшли мегаюлдуз 200 миллион доллар маош олса, яна 60 миллион долларни ҳомийлардан олган.

Жаҳоннинг 2024 йилдаги энг кўп ҳақ олувчи спортчилари Топ-10лиги:

1. Криштиану Роналду (футбол, «Ан-Наср») – 260 (200+60) млн доллар;

2. Жон Рам (голф) – 218 (198+20) млн доллар;

3. Лионель Месси (футбол, «Интер Майами») – 135 (65+70) млн доллар;

4. Леброн Жеймс (баскетбол, «Лейкерс») – 128,2 (48,2+80) млн доллар;

5. Яннис Адетокумбо (баскетбол, «Милуоки») – 111 (46+65) млн доллар;

6. Килиан Мбаппе (футбол, «ПСЖ») – 110 (90+20) млн доллар;

7. Неймар (футбол, «Ал-Ҳилол») – 108 (80+28) млн доллар;

8. Карим Бензема (футбол, «Ал-Иттихад») – 106 (100+6 млн доллар);

9. Стефен Карри (баскетбол, «Голден Стэйт») – 102 (52+50 млн доллар);

10. Ламар Жексон (америка футболи, «Балтимор» – 100,5 (98,5+2) млн доллар