Роналду ва «Ал-Наср» « Иттиҳод»га ютқазиб, финалга чиқа олишмади

Роналду ва «Ал-Наср» « Иттиҳод»га ютқазиб, финалга чиқа олишмади

Кеча, Саудия Арабистони Суперкубоги турнирида ярим финал ўйинлари ўтказилди.

Хусусан, чемпионат пешқадами «Ал Наср» 3-ўриндаги Саудиянинг яна бир "гигант" клуби «Ал Иттиҳод»ига мағлуб бўлди. Ушбу ўйинда 37 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду майдонда тўлиқ ҳаракат қилди, бизнинг ярим ҳимоячимиз Жалолиддин Машарипов эса 87-дақиқада захирадан туширилди. 
Иккинчи яримфиналда чемпионатда 2-ўринни эгаллаб турган «Ал Ҳилол» кутилмаганда 13-поғонадаги «Ал Фейҳа»га ютқазиб қўйди.  
Шу тариқа финалда «Ал Иттиҳод» ва «Ал Фейҳа» ўзаро баҳс юритади. 

Саудия Арабистони Суперкубоги
Яримфинал, 26 январь

Ал Иттиҳод — Ал Наср 3:1
Голлар: Ромариньо (15), Ҳамдалла (43), Шанкети (90+4) — Талиска (68).

Ал Фейҳа — Ал Ҳилол 1:0
Гол: Паулиньо (21).