Роналду ва «Ал-Наср» « Иттиҳод»га ютқазиб, финалга чиқа олишмади

Роналду ва «Ал-Наср» « Иттиҳод»га ютқазиб, финалга чиқа олишмади

Кеча, Саудия Арабистони Суперкубоги турнирида ярим финал ўйинлари ўтказилди.

Хусусан, чемпионат пешқадами «Ал Наср» 3-ўриндаги  Саудиянинг яна бир "гигант" клуби  «Ал Иттиҳод» и га мағлуб бўлди.  Ушбу ў й инда 37 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду ма й донда тўлиқ ҳаракат қилди,  бизнинг  ярим   ҳимоячи миз Жалолиддин Машарипов эса 87-дақиқада захирадан туширилди.  
Айтганча, Роналду «Ал Иттиҳод» (1:3) билан ўйинда 2та зарба берди, 1 бор муваффақиятли дриблинг амалга оширди, тўпга 44 марта тегди, тўпни 12 бор йўқотди, 5та яккакурашнинг 1тасида устун келди.
«Ал Наср» сўнгги 14 ўйинда илк бор ютқазди ва Саудия Суперкубогини тарк этди.
Иккинчи яримфиналда чемпионатда 2-ўринни эгаллаб турган «Ал Ҳилол» кутилмаганда 13-поғонадаги «Ал Фейҳа»га ютқазиб қўйди.   
Шу тариқа финалда «Ал Иттиҳод» ва «Ал Фейҳа» ўзаро баҳс юритади. 

Саудия Арабистони Суперкубоги 
Яримфинал, 26 январь 

Ал Иттиҳод — Ал Наср 3:1 
Голлар:  Ромариньо (15), Ҳамдалла (43), Шанкети (90+4) — Талиска (68).

Ал Фейҳа — Ал Ҳилол 1:0 
Гол:  Паулиньо (21).