Заньоло «Милан»га ўтишга рози

Заньоло «Милан»га ўтишга рози

«Рома» қанот ҳужумчиси Николо Заньоло «Милан» билан шартнома борасида келишиб олди, дея хабар беради журналист Николо Скира.

Манбага кўра, «россонерилар» 23 ёшли италиялик футболчига 2027 йилнинг июнь ойи охиригача, бонусларни ҳисобга олмаганда 3,5 миллион евро маош билан шартнома таклиф қилган. Футболчининг ўзи фаолиятини «Милан»да давом эттирмоқчи, айни дамда клуб «Рома» билан трансфер суммаси борасида музокара олиб бормоқда.

Инсайдер Николо Скира берган маълумотларга кўра, «Тоттенхэм» ҳам уни мавсум охиригача ижарага олиб, агар ЕЧЛга чиқса 20 + 5 миллион еврога мажбурий сотиб олишга рози. Римликлар футболчи учун камида 30 миллион евро олмоқчи. 2022/23 йилги мавсумда Заньоло «Рома» сафида 17 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.