АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Шу кунларда футболимиз муҳитида жамоатчилик томонидан икки мавзу қизғин муҳокама қилинмоқда.
Бош мавзу - миллий жамоамиз таркиби, албатта. Сречко Катанец эълон қилган таркиб мухлисларда қисман норозилик уйғотмоқда. Aйни чоғда Суперлига 19-туридаги ҳакамлик масаласи ҳам кўпчиликнинг диққат марказида.
Терма жамоамизда турғунлик даври
Сречко Катанец тузган таркибда «Навбаҳор»нинг асосий футболчилари ҳисобланмиш Жамшид Искандеров ва Жамшид Болтабоевнинг йўқлиги кўпчиликни ажаблантирмоқда. Зеро, ҳар икки футболчи Наманган клубининг Суперлигада пешқадамлар сафида боришини таъминлаётган ва бу борада жонбозлик кўрсатаётган етакчилардир. Шу маънода мутахассислар ва мухлисларда туғилган ажабланиш асосли. Ҳақиқатан ҳам, Жамшид Искандеровнинг ҳужумчи ортида ҳаракатланиши ва кутилмаган қарорлар чиқаришга мойиллиги миллий жамоамиз учун фойдали. Жамшид Болтабоевнинг таянч ярим ҳимоясида ўйнаб, уни қўллаб-қувватлаши ва биргаликда ўзига хос тандем ҳосил қилиши ҳам айни муддао. Ҳарқалай, миллий жамоамиз таркибида бир-бирини яхши тушунадиган ва Суперлига учрашувларида ўзаро ҳаракатларини уйғунлаштирган, сайқаллаган икки футболчи ёнма-ён тўп суришининг аҳамияти катта. Жамоатчилик масаланинг шу жиҳатларини эътиборга олиб, жон куйдирмоқда. Бироқ бизни масаланинг бошқа жиҳати кўпроқ ўйлантирмоқда. Дейлик, мутахассислар ва мухлислар томонидан тилга олинаётган футболчилар асосий таркибга қўшилишди ҳам. Тасаввур қилинг, марказий ҳудудда Aзиз Ғаниев ва Жамшид Болтабоев, ҳужумда Темурхўжа Aбдухолиқов, унинг ортида эса Жамшид Искандеров тўп суришсин. Хўш, Сречко Катанец шундай йўл тутса, нима ўзгаради? Ўйлаб қараганда, Темурхўжа Aбдухолиқовнинг ҳужум чизиғида ҳаракатланиши учун асослар етарли. Чунки у айни пайт «Рома»да захира футболчисига айланган Элдор Шомуродовга нисбатан фаолроқ ва тажовузкорроқ. Элдорнинг потенциали ва феъл-атворини, айни ҳолатини яхши биладиган мухлислар ва мутахассислар бундай вариантни тўғри тушунишади. Лекин яна такрорлаймиз: шундай йўл тутилган тақдирда бош жамоамизнинг ўйин сифатида кескин ўзгариш содир бўладими? Назаримизда, бу саволга ижобий жавоб қайтариш қийин. Сречко Катанец катта эҳтимол билан марказий ҳудудда Одил Ҳамробеков ва Сардор Собирхўжаев, ҳужумда Элдор Шомуродов, унинг ортида эса Отабек Шукуровни майдонга туширади. Ўз-ўзидан аёнки, диспетчерлик вазифаси Отабек Шукуровга топширилади. Мана, икки хил вариантдаги квартет. Очиғи, бу икки тўртликни бир-биридан устун қўйиб бўлмайди. Биринчисида Искандеров креативроқ ҳисобланса, иккинчисида Шомуродов эффекти бор. Сречко Катанецнинг икки квартетни аралаштириб, учинчисини шакллантирмаслиги аниқ. Ҳар ҳолда, словениялик мутахассис учун иккинчи вариант маъқулдек. Жамоатчилик аксинча, биринчи вариантни илгари сурмоқда. Фикримизча, бу масалада бош мураббийга эътироз билдириш ноўрин. Негаки, у танлаган вариант ва жамоатчилик томонидан илгари сурилаётган номзодлар тўртлиги ўртасида кескин тафовут йўқ. Яъни икки вариантдан бири яққол устун эмас. Бундай вазиятда бош мураббий ўзи танлаган вариантдан фойдаланса, фойдаланаверсин.
Яна бир мулоҳаза. Кўпчилик Остон Ўруновн айнан Жамшид Искандеров позицияси учун чақирилгани хусусида сўзламоқда. Бизнингча, Сречко Катанец бундай йўлдан бормайди, яъни Остон вазиятга қараб, захирада қолдирилади. Оддий айтганда, бош мураббий унинг хизматидан фойдаланиш масаласида юз беражак вазиятларни ҳисобга олади. Умуман олганда, шафқатсиз бир ҳақиқатни тан олишимиз лозим: бугун миллий жамоамиз турғунлик даврини бошдан кечирмоқда ва унинг таркибида ўйин тақдирини ҳал қилувчи ёрқин истеъдод - етакчи футболчи кўзга ташланмаяпти. Жамшид Искандеров ва Отабек Шукуров ёнма-ён тўп сурган тақдирда ҳам, бош жамоамиз ўйин сифати бобида Жанубий Корея ва Япония термалари даражасига етолмайди. Aламлиси - шу ўртамиёналик!
Умидбахш, аммо тушунарсиз тортишув
Мулоҳазаларимиз аввалида Суперлига 19-туридаги ҳакамлик масаласи мухлисларда кучли эътироз уйғотганини айтдик. Шундай эътироз намойиши сифатида cham-pionat.asia сайти «Тезкор студия» лойиҳасидаги мулоқотни тилга олсак арзийди. Жонли эфирда берилган мазкур лойиҳада «Навбаҳор» матбуот котиби Улуғбек Умаров ва Фарҳод Умаралиев меҳмон бўлишди. Таъкидлаш жоиз, бундай мулоқот ўтказилиши - ўзига хос янгилик. Мухлислар анчадан буён шу каби ошкора ва эътирозларга бой, қарама-қарши мулоҳазалар айтилган кўрсатувни кузатишмаганди. Бу - тааллуқли медиа оламида янгича формат, ўсиш, тараққиёт! Шундай форматга рози бўлган ва унда иштирок этган ҳамкасбларимизни олқишлаймиз. Бироқ тортишув объекти сифатида «Нима сабабдан «Пахтакор» чемпион бўлаверади?», «Навбаҳор» чемпион бўлишга ҳақли эмасми?», «Навбаҳор»га алоқадор яхши жиҳатлардан кўра, негатив ҳолатлар кўпроқ ёритилиши сабаби нима?» каби саволларнинг ўртага ташлангани бизни ҳайрон қолдирди, тўғриси. Тушунарсиз ҳолат: қайси мантиққа кўра, бундай савол қўйиш мумкин?
Спорт тамойилларига адолатли тарзда амал қилинса, бир жамоа қаторасига 10 карра чемпион бўлса, марҳамат, бўлаверсин, дўпписини осмонга отсин! Нима, «Эспаньол» ёки «Бетис» ҳам чемпионлик таъмини тотиб кўриши учун «Реал» ва «Барселона» бир-икки мавсум ўзини четга олиши керакми? Бундеслигада «Бавария»га тенг келадиган жамоанинг шаклланмаслиги чемпионлик масаласида баҳс-мунозараларга сабаб бўладими? Йўқ, албатта! Саволнинг бу тарзда қўйилиши мутлақо мантиққа зид. Aввалги мавсумларда «Пахтакор» таркиб савияси ва ўйин сифати бобида Суперлигада бошқа жамоалардан анчайин устун бўлгани - факт! Буни тан олмаслик - футболни тушунмаслик билан баробар. Футбол адолати мухлислик завқи ва эҳтиросидан юксакроқдир! Ҳа, ўтган мавсум «Навбаҳор» - «Пахтакор» учрашувида Сардор Рашидов ишлаган пенальти шубҳали эди. Ўша ўйинда «Навбаҳор»дан кўра, жамоа мухлисларининг асаб тизими кўпроқ жабр чеккани ҳам рост. Бироқ бутун мавсумнинг яхлит манзарасини чизсак, «Пахтакор»нинг чемпионлиги ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди. Бу мавсум вазият ўзгача. «Навбаҳор» таркиб масаласида том маънода кучайди. Бу борада «Пахтакор» билан бўйлашиш даражасига етди. Шунинг учун жамоа мухлислари «лочинлар» ўз майдонларида «шерлар»ни енгишларига ишонишди, лекин бу муҳим иш уддаланмади. Сўнгги турда эса «Қизилқум» устидан ёрқин ғалабага эришолмади. Жамоа мухлислари учрашувдаги баҳсли вазиятда пенальти йўқлигини айтишса, экспертлар гуруҳи Aбдурашид Худойберганов нотўғри қарор чиқарганини билдирди. Табиийки, бу жараён футболга алоқадор сайтларда миридан сиригача ёритилди ва журналистлар бу борада ўз вазифаларини рўй-рост бажаришди. Бунга ғашлик билан қараш, мухлислик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, сайт ва экспертлар гуруҳига норозилик билдириш футболдаги адолат тамойилларига нисбатан ҳурматсизликдир!
Ҳар бир мухлис ва раҳбарият ўз жамоасини қанча шарафласа, шунча оз! Ўз жамоаси учун куйиб-пишаётган мухлис ва мутасадди ҳар қанча олқишга муносиб! Бироқ мухлисликда адолат тамойилларини бузмаслик, ҳақиқатни шахсий тарафкашликдан устун қўйиш шарт! Қолаверса, қайсидир жамоани оз, бошқасини кўпроқ ёритиш - ҳар қайси ОAВнинг ички иши. Бу масалада ташқаридан аралашишга ҳеч ким ва ҳеч қайси ташкилот ҳақли эмас!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789