Ўртоқлик ўйинлари. Тожикистон сафарда Сингапурни мағлуб этди, Япония эса Германияни...

Ўртоқлик ўйинлари. Тожикистон сафарда Сингапурни мағлуб этди, Япония эса Германияни...

ФИФА кунлари доирасида Осиё миллий жамоалари ҳам ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишмоқда.

Хусусан, ён қўшнимиз Тожикистон термаси сафарда Сингапур меҳмони бўлиб, зафар қучди. «Бухоро» футболчиси Муҳаммаджон Раҳимов чиройли зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, Ваҳдат Ханонов иккинчи голга муаллифлик қилди – 2:0. Шу куни «Нефтчи» ҳимоячиси Зоир Жўрабоев ҳам асосий таркибда ўйнади. 
Яна бир қўшнимиз Туркманистон миллий жамоаси эса Индонезияда меҳмон бўлиб, мағлубиятга учради – 0:2.
Қирғизистон эса БААда Дубайнинг «Ан-Наср» клубига қарши майдонга тушиб, минимал ҳисобда ютқазди. Қирғизлар сафида «Динамо» форварди Кожо Жоэль асосий таркибда ўйнади. 
Японлар эса кутилмаганда Германияда Евроо-2024 мезбони "Немис машинаси"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди-1:4. 

Эътиборлиси, немислар сўнгги 5та ўйинда 1 дуранг ва 4 мағлубият қайд этишди. Навбатдаги ўртоқлик беллашуви 12 сентбярда Францияга қарши ўтказилади. 


Ўртоқлик ўйинлари. 
СИНГАПУР – ТОЖИКИСТОН – 0:2
Голлар: Муҳаммаджон Раҳимов, 6 (0:1). Вахдат Ханонов, 90+3 (0:2).
Тожикистон: Далержон Баротов, Вахдат Ханонов, Холмурод Назаров, Зоир Жўрабоев, Табрез Исломов, Амирбек Жўрабоев, Абубакр Сулаймонов (Комрон Турсунов, 46), Вайсиддин Сафаров (Муродали Оқназаров, 90+1), Муҳаммаджон Раҳимов (Далер Имомназаров, 86), Парвизжон Умарбоев, Нуриддин Ҳамроқулов (Муҳаммадали Азизбоев, 71).


Индонезия – Туркманистон – 2:0
Голлар: Денди Сулистяван 19, Маулана 90


Ан-Наср (БАА, Дубай) – Қирғизистон – 1:0
Гол: Билол Али, 86.


ГЕРМАНИЯ — ЯПОНИЯ 1:4
9 сентябр, «Фольксваген Арена»
Голлар: Сане (19) — Дзюня (11), Аэда (22), Асано (90), Танака (90+2).
Германия – тер Стеген, Рюдигер, Зюле, Шлоттербек (Гозенс, 64), Гундўған, Жан (Гросс, 64), Виртц (Брандт, 73), Киммих, Ҳавертц (Мюллер, 73), Сане, Гнабри (Шаде, 81).
Япония – Осако, Сугавара (Ҳасиока, 84), Итакура, Томиясу, Ито, Эндо, Камада (Танигути, 59), Морита (Танака, 75), Митома (Доан, 84), Дзюня (Кубо, 75), Уэда (Асано, 59).
Огоҳлантиришлар: Зюле (25), Итакура (52), Гозенс (66).