АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
2022 йил футбол мавсуми ўзининг бетакрор ўйинлари билан тарихга муҳрланиб қолди. Қатарда бўлиб ўтган мундиал йилида ўзбек футболи ҳам бир қатор ютуқларга эришди.
Айниқса, Coca Cola - Cуперлига чемпионати ва кубок баҳсларидаги муросасиз учрашувлар худди кечагидек ёдимизда. Ўзининг комбинацион ўйинлари, қувноқ, шиддатли хужумкор ҳатти-ҳаракати билан алоҳида ажралиб турган «Насаф» қайд этган натижалар эътирофга лойиқ. Бу клуб ҳомийси билан бирга таниқли мутахассис Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги мураббийлар штаби олиб борган кенг кўламли ишлар самараси бежизга Рўзиқул Саъдуллаевич Суперлиганинг энг яхши мураббийи деб топилмади. Махсус мухбиримизнинг «Насаф» бош мураббийи билан суҳбати 2022 йил якунлари ҳамда 2023 йилдан кўзланаётган марралар ҳақида.
- «Coca Cola - Cуперлига-нинг энг яхши мураббийи» деб топилдингиз. Албатта, бу эътироф зиммангизга катта масъулият юклайди...
- Тўғри айтасиз. Бу юксак ишончдан хурсандман. Кўрсатилган эътироф учун катта раҳмат. Билим ва тажрибамни футболимиз равнақи йўлида сарфлайман.
- Якунланган йил «аждарлар» учун чинаккам кураш йили, завқ-шавққа тўла дамлар они, сўнгги дақиқаларда қўлдан чиқарилган аламли баҳслардан иборат бўлиб қолди...
- Ҳақиқатдан ҳам чемпионат ҳар йилгига нисбатан курашларга бой бўлди. Мавсум узоқ давом этди. Эътиборли томони биз барча турнирларда муваффақиятли қатнашдик. Аламли ўйинлар ҳақида гап кетганда кўплаб дуранг натижалар қайд этиб, очко йўқотдик. Бу мавсум охирида ўз таъсирини кўрсатди. Бироқ, мухлисларга завқ, ғалаба онлари улашиладиган ўйинлар кўп бўлди.
- Якунланган мавсумда «Насаф» Ўзбекистон жамоалари ўртасида энг кўп ўйин ўтказган клуб деб эътироф этилди. Европанинг топ клублари билан таққослаганда бизнинг жамоалар улар иштирок этган ўйиннинг ҳатто ярмини ҳам ўтказмайди. Шундай экан, биз ўйинчиларда чарчоқ аломати деган гап-сўзларни тез-тез эшитиб қолдик. Ёки миллий терма жамоа таркибида бўлиб ўйин амалиётини йўқотди деб айтамиз. Ана шу фикр мулоҳазаларга муносабатингиз?
- Миллий терма жамоада ўйнаб қайтиш ҳамма клубларда бор. Умуман ўйнамасдан машғулотлар билан чекланиб қолиш ҳолати ҳам учраб туради. Агар биз клубларимизни Европа жамоалари билан таққослайдиган бўлсак, уларда иккита, ҳатто учтадан таркиб мавжуд. Ушбу жамоалар тикланиш, витаминизация жараёнига жуда катта эътибор беришади. Бунда иқлимимизни ҳам ҳисобга олиш керак. 45-50 даража иссиқда футбол ўйнаймиз. Уларда эса аксинча, 25 даража ҳароратда ўйинлар намойиш этишади. Жамоада 10га яқин тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатади. Улар бевосита футболчиларнинг тикланиш ҳолати билан машғул бўлади. Бир ўйиндан сўнг 3-4 кунда тикланиш жараёнини тасаввур қилиб кўринг-а?! Топ жамоалардаги футболчилар ёшлигидан жисмоний юкламаларга тайёр. Бизнинг қитъамиздан Япония, Жанубий Корея жамоалари улар изидан боришга интилаяпти.
- Барча жамоаларда, шу жумладан «Насаф»да ҳам ҳужум чизиғида муаммолар бор. Бунинг ечимини қандай топса бўлади?
- Бу бўйича кўпроқ ишлашимиз керак. Бизда Драган Черандек маҳоратли ҳужумчи масаласида айрим қийинчиликлар бор. 2022 йил мавсумида ҳам Ҳусайн Норчаев анча фаоллик кўрсатди. Мавсум охиридаги жароҳати туфайли сўнгги ўйинларда тўлақонли иштирок эта олмади. Клубимиз қошидаги махсус футбол мактабида иқтидорли ёшлар бор. Уларни кузатиб бораяпмиз. Энг аввало бўлғуси футболчининг ўзида иштиёқ, ғайрат жўш уриши лозим. Зафар Холмуродов ҳужумчи бўлиб туғилмаган, бироқ ўзи интилиб тупурарга айланган. Бундан ташқари ҳужумларни якунлашда ҳимоячилар ҳам катта куч ҳисобланади.
- Янги мавсум осон бўлмаслиги аниқ. Чемпионлик пойгасида қатнашчилар сони ортса-ортадики, камаймайди. Шундан келиб чиқиб «Насаф» уч, ҳатто тўрт фронтдаги мавсумга қандай ҳозирлик кўраяпти? Жамоа ўзагини сақлаб қолиш таркибни кучайтириш борасидаги ишлардан кўнглингиз тўлаяптими?
- Мавсумга тайёргарликни декабрь ойида бошлагандик. Январда ҳам бу давом этаяпти. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Оғир юкламалар берилаяпти.
Таркибдаги ўзгаришларга келсак, жамоанинг асосий ўзагини сақлаб қолишга эришдик. Жамоани Дилшод Саидов, Шароф Муҳиддинов, Иван Саловьёв тарк этишди. Улар ўрнини тўлдириш режаси бўйича ишлаяпмиз. Назорат учрашувлари ўтказилаяпти. «Бухоро» жамоаси билан ўйинда 5:1, 2:0 ҳисобларида ғалабага эришдик. 2023 йил мавсуми янада қизиқарли бўлиши кутилаяпти. Барча турнирларда иштирок этамиз. Мақсадимиз мухлисларни чиройли ўйинлар билан хурсанд қилиш. Мусобақалар мавқеи баланд жамоамизга ижара асосида тўп сурган Абубакир Турдиалиев, Жўрабек Маннонов, Азиз Холмуродов, Шоҳмалик Комиловлар қайтиб келишди. Таркибга Шуҳрат Муҳаммадиев, Жавоҳир Сиддиқов (ижара асосида)ни қабул қилдик. 22 январдан мавсумга ҳозирликни Туркияда давом эттирамиз. Украина, Польша, Грузия, Қозоғистон, Черногория жамоалари билан назорат учрашувлари ўтказилади. Кейин Туркиядан Қатар томон парвоз қиламиз. 19 февраль куни ОЧЛ 1|8 финали доирасида «Ал-Шабаб» (Саудия Арабистони) жамоаси билан майдонга тушамиз.
- Рақиб жамоани ҳозирданоқ ўрганишни олиб бораётган бўлсангиз керак?
- Худди шундай. «Ал-Шабаб» Саудия Арабистонининг етакчи клубларидан бири. Таркибида 8 нафар легонер ўйинчилари бор. Қолган футболчиларнинг аксарияти мамлакат миллий терма жамоасининг аъзоси. Таркибни янада кучайтириш учун изланишдамиз. Хориж сафарида сафимизни янада мустаҳкамлаймиз. Ниятимиз «Ал-Шабаб» тўсиғидан ўтиб, ОЧЛ ўйинларида узоқроққа бориш. Юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишдир. Бу борада вилоят ҳокимлиги, футбол ассоциацияси, бош ҳомийимиз «Шўртангазкимё мажмуаси» раҳбарияти ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб туришибди. Биз бу ғамхўрликка, албатта ижобий натижалар билан жавоб берамиз.
- Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан олган таасуротларингиз?
- Барча ўйинларнинг гувоҳи бўлдик. Учрашувлар вақти ҳақида ҳам гап йўқ. Мундиалда натижа биринчи ўринга чиқди. Комбинацион ўйинлар иккинчи босқичга тушди. Кўп жамоалар асосий эътиборни ҳимоявий қарши ўйинга қаратди. Аргентина ғолибликка муносиб бўлди. Франция, Харватия, ҳатто Марокаш ўйинлари чакки эмас. Демак, астойдил интилган қуруқ қолмас экан. 2026 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоасини ҳам мундиалда иштирокини орзу қилиб қоламиз.
Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789