Аморим - 6-қимматбаҳо мураббий!
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
Cизга яъши маълумки, бугун "Насаф" ОЧЛдаги дастлабки ўйинини сафарда ўтказади.
Бугун Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ)”D” гуруҳи, 1-туридан ўрин олган Осиё чемпионлар лигаси биринчи туридан ўрин олган "Ал Файсалий” – “Насаф” учрашувидан олдин меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва клубнинг етакчи футболчиси Шерзод Насруллаев матбуот анжуманида қатнашишди.
Ўйин ҳақида...
Ассалому алайкум барчага. Сизлар билан учрашув турганимиздан жуда хурсандимиз. ОЧЛ катта мусобақа. Ушбу турнирда кучли жамоалар ва тажрибали футболчилар ҳаракат қилади. Эртанги ўйин ҳам бундан мустасно эмас. “Ал Файсалий” жамоасининг ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик, улар ҳужумкор ўйин кўрсатар экан. Биз ҳам доим ҳужумкор ўйин кўрсатамиз. Менимча, эртанги ўйин ҳужумкор бўлади.
Шерзод Насруллаев: Ассалому алайкум матбуот анжумани иштирокчилари. Эртага ажойиб учрашув бўлиб ўтади деб ўйлайман. Рақибимиз жиддий, жамоамиз бўлажак учрашувга тайёр. Халқимизни, яқинларимизни ғалабамиз билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
“Ал Файсалий” ҳақида фикрларингиз ва “Насаф”нинг ОЧЛдаги мақсади қандай?
- “Ал Файсалий” жамоасини яхшилаб ўрганишга ҳаракат қилдик, улар ҳозирга келиб, чемпионат баҳсларининг тўртта учрашувида иштирок этди. Биз ушбу учрашувларни кузатдик. Уларнинг ўйини ҳужумга асосланган. Мен бошида таъкидлаганимдек, улар жиддий ва яхши ўйин кўрсатадиган жамоа. Биз уларга қарши баҳс олиб борганимизга беш йил бўлди. Бу аллақачон тарихга айланиб бўлган. Ҳозирги ҳолат эса умуман бошқа.
Ўтган йили гуруҳ босқичидан чиқишни уддалагандик ва бу мавсум ҳам ушбу натижамизни такрорлашни мақсад қилганмиз.
“Насаф”нинг аввалги ўйинларини кўрдик ва ушбу баҳсларнинг кўпида жамоа қийинчилик билан ғалаба қозонган. Шундан келиб чиқиб, эртанги ўйинга режаларингиз қандай бўлади?
- Биз чемпионат, Суперкубок ва кубок баҳсларида иштирок этдик ва ғалаба қозондик. Барча ғалабаларни сафарда қўлга киритдик. Бу ғалабалар осонликча қўлга киритилмади. Футбол анча ривожланди ва қийинлашди. Жамоалар анча яхши ҳаракат қиляпти, шунинг учун ҳам ғалабалар анча қийин қўлга киритилмоқда. Бу Ўзбекистон чемпионатининг савияси ўсганидан далолат беради.
Биз эртага таркибни танлаймиз, Биз ҳар хил услубда ўйин кўрсата оламиз, биз эртанги ўйин тактикасини ҳозир очиқлай олмайман. Ўзимиз учун ижобий бўладиган тактикани танлаймиз.
“Насаф”га меҳмонда ўйнаш қийинми ёки сизларга рақиб майдонида ҳаракат қилиш осонми?
- Охирги ўйинларимизни хисобга олсак, биз меҳмонда анча яхши ўтказяпмиз. Ўтган йили ОЧЛ гуруҳ босқичини ҳам Саудия Арабистонида ўтказган эдик ва бу биз учун омадли якунланганди.
***
"Ал-Файсали" учрашувда очиқ кўк, оқ ва очиқ кўк рангдаги либослардан, мезбонлар дарвозабони эса қизил рангдаги либослардан фойдаланади.
“Насаф” тўлиқ ўткир кўк рангдаги либослардан, дарвозабонимиз эса сариқ рангдаги либослардан фойдаланади.
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
«Эль-Гладиадор» лақаби билан танилган Саломон Рондон Венесуэла миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 саралашидан муваффақиятни ўтиб, мамлакат футболи тарихига киришдан умидвор
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789