АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Суперлига ўйинлари сингари кубок учун беллашувлар ҳам муросасиз кечмоқда.
Қарши шаҳридаги «Марказий» стадионда ярим финал баҳси «Насаф» ва Олмалиқнинг АГМК жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўлланма олдилар. Махсус мухбиримиз учрашувдан сўнг «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиевдан интерьвю олди.
- Рўзиқул Саъдуллаевич, АГМК билан баҳсдаги ишончли ғалаба ва финалга йўлланма олингани билан табриклаймиз.
- Раҳмат. Қувончимизнинг чеки йўқ. Байрамона руҳ ҳукмрон бўлиб турибди. Ўйиндан сўнг вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциациясининг президенти Муроджон Азимов ва «Насаф» ПФК президенти Шуҳрат Асланов ҳамда бошқа расмий доира вакилларининг қутлови кўнглимизни тоғдек кўтарди. Бунинг учун уларга дил ташаккурини изҳор этамиз.
- «Насаф» ўз тарихида саккиз марта Ўзбекистон кубоги финалида қатнашиб, икки бор биллур соврин соҳиби бўлган...
- Худди шундай. 2015 йили Жиззахда, 2021 йили эса Самарқандда бўлиб ўтган финалларда кубокни бошимиз узра кўтарганмиз. Насиб этса Бухорода ўтказиладиган ҳал қилувчи ўйинда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.
- 2022 йилги кубок баҳсида бош соврин эгаси сифатида 1Ғ8 финалдан ўйинга қўшилдингиз...
- Шундай бўлсада ярим финалга етиб келиш осон бўлмади. Дастлаб «Сурхон»дан 2:0 ҳисобида устун келган бўлсак, Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан чорак финал ўйинида кичик ҳисобда ғалаба қозондик. Ва бу бизга ярим финал эшикларини очди.
- Уч йилдан буён ярим финалда айнан АГМК билан тўқнаш келяпсизлар. 2020, 2021 йилларда ҳам майдонда муросасиз кураш кечганди...
- Нимасини айтасиз. АГМК ҳам мамлакатимиздаги энг яхши жамоалрдан бири. Миржалол Қосимов у ерда кучли таркибни шакллантирган. 2020 йилда улар билан ярим финалда омадимиз юришмаган бўлса, ўтган йили ғалаба нашидасини сургандик.
- Ўшанда ҳам иқтидорли ёш ҳимоячи Алибек Давронов рақибни голи билан жазолаганди...
- Дарҳақиқат, Алибек бежизга мамлакатимиз Олимпия терма жамоасига жалб этилмаган. Шаҳзод Акрамов, Муродбек Раҳматов ҳам «Насаф»нинг келажаги. Дилшод Саитов ўрнига майдонга тушган Зафармурод Абдураҳматовдан эса умидимиз катта.
- «Насаф» анъанасига мувофиқ ўйинни яхши бошлади. Бироқ, биринчи бўлиб гол ўтказди. Айнан шу гол «Насаф»чиларни анча ҳушёр торттирганга ўхшади...
- Дарвоқе, хато қимматга тушиши мумкин эди. Эътиборсизлик туфайли дарвозага киритилган тўпдан сўнг кетма-кет ҳужумлар уюштирдик. Биринчи бўлимга қўшиб берилган уч дақиқада сермаҳсул ҳимоячимиз Ғолиб Ғайбуллаевнинг жавоб тўпи айни муддао бўлди. Танаффусдан сўнг ҳужумни кучайтирдик. Шерзод Насруллаев ўрнига Шароф Муҳиддинов майдонга тушди. Ўзаро комбинацияда Акмал Мозговой томонидан жарима майдони томон узатилган тўпни Алибек Давронов боши билан АГМК дарвозасига жойлаб қўйди. Шундан сўнг ҳам кўплаб қулай вазиятлар бўлди. Ҳужумчи Ҳусайн Норчаев тепган тўпни дарвоза тўсини олдидан ўтиб кетиши, Ҳусниддин Алиқулов, Лима Круз Матеус, Марко Станоевич, Умарбек Эшмуродовларнинг ҳам дадил ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. Сўнгги дақиқаларда АГМК футболчилари томонидан уюштирилган хавфли ҳужум ҳимоячи ва дарвозабонимиз Умиджон Эргашевнинг ҳушёрлиги туфайлигина финалга тенг ўйинда ғалабани таъминланди.
- Ярим финалда Умиджон Эргашев хизматидан фойдаланишингиз сабаби нимада?
- Абдивоҳид Неъматов, Умиджон Эргашев ҳам тенг имкониятга эга бўлган дарвозабонлар саналишади. Бироқ ўтган учрашувда Абдивоҳид Неъматовнинг кичик хатоси туфайли дарвозасига тўп киритилганди. Шунинг учун ушбу учрашувга Умиджон Эргашевга ишонч билдирдик.
- Финалда «Навбаҳор» ёки «Сўғдиёна» билан куч синашиш «Насаф» учун қай даражада қулай? (Финалга «Навбаҳор» йўл олди - 0:0, пенальтилар бўйича - 3:1 - PS)
- Ҳар иккала жамоа кучли таркибга эга. Ўзига хос ўйин услуби бор. Шундай экан биз рақиб танламаймиз. Қайси бири финалга етиб келса ўз сўзимизни ўйин орқали айтамиз.
- Баҳром Абдураҳимов ва Ойбек Бозоровлар қачон сафга қайтишади?
- Айни пайтда Баҳром Абдураҳимов машғулотларга киришди. Ойбек Бозоровнинг жароҳати эса жиддий бўлиб чиқди. Мушаклари эзилган, яхшики суягида жароҳат йўқ. Иккаласи ҳам Суперлиганинг кейинги тур баҳсларигача майдонга қайтишади.
- АГМК билан учрашувдаги ҳакамликка муносабатингиз?
- Бу бўйича эътирозимиз йўқ. Темурбек Тўхтасинов бошлиқ ҳакамлар гуруҳи ўйинни яхши бошқарди. Очиқ футбол бўлгани учун йигитларимиз майдонда эркин ҳаракат қилишди.
- Статистикага кўра «Насаф» сафарда яхшироқ натижа қайд этмоқда. Буни нима билан изоҳлайсиз?
- Тўғри. Майдонда олти нафар ҳимоячи билан тўп сураяпмиз. Рақиблар ҳам ўйинда ҳимоявий усулни қўллашаяпти. Уларнинг бу тактикасини енгиб ўтиш учун астойдил ишлаяпмиз. Ҳеч бир ўйин «Насаф» учун осон кечмаслиги аниқ. Чунки, Суперлигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ, деб ҳисоблайман. Ҳатто қуйи поғонадаги жамоа ҳам кези келганда ҳар қандай рақибга муаммо туғдириши ҳеч гап эмас.
- «Насаф»да ҳимоячилар кўп гол уришяпти. Ҳужумчиларнинг эса ўрни кам кўринмоқда...
- Биз бир жамоамиз. Голли вазиятларда ҳам ҳужумчиларимизнинг иштироки бор. Умид қиламизки, ўйиндан-ўйинга тўп билан муомалада барчага ўрнак бўлаётган Лима Круз Матеус, Ҳусайн Норчаевлар ҳали ўзини кўрсатишади.
- «Насаф» уч фронтда - ОЧЛ, Кубок ва Суперлига баҳсларида иштирок этяпти. Биз ҳам ана шундай юксак довонларни забт этишда жамоага омад тилаб қоламиз.
- Ташаккур. Бу йўлда курашиб, ўзбек футболи довруғи ва шаффофлигига муносиб ҳисса қўшишдан асло чекинмаймиз.
Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789