АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда Беларуснинг машҳур БАТЭ клубидан қўшни Қозоғистон Премьер-лигаси вакили - Чимкентнинг «Ордабаси» клубига келиб қўшилган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Шаҳбоз Умаров «О, спорт! Тў - мир!» телеграм-каналига берган интервьюсини Александр Седнев жамоасига ўтиши ҳақида бошлади.
- Ордабасида менга таниш футболчилар кўп, Чимкентда ҳам дўстларим етарлича. Шу боисдан жамоага мослашиш борасида умуман муаммога йўлиқмадим. Бундан ташқари, Беларусда мен билан бирга фаолият юритган - Всеволод Садовский ва Александр Батишчевлар ҳам шу ерда ўйнашади. Жамоа бош мураббийи Александр Седневга келсак, уни аввалдан биламан, у ҳам бир муддат Беларусда ишлаган. Чимкентга келишим билан биз жуда самимий суҳбатлашдик. Машғулотларга киришганимда эса Седнев ҳар бир футболчига қандай ёндашишни билишини пайқадим. У жамоага қараб офисини кўрсатиб, шундай деди: «Мана, менинг хонам, агар хоҳласангиз, исталган вақтда келиб гаплашишингиз, нимадир сўрашингиз мумкин». Седнев очиқ ва меҳрибон инсон бўлгани билан, ишга келганда анча қаттиққўл.
— «Ордабаси» варианти қандай пайдо бўлди? Умуман, бошқа чемпионатлардан ҳам таклифлар бормиди?
— Беларусь ва Россия клубларидан ҳам таклифлар бўлди. Аммо мен ўзим ҳурматли бўлган Улуғбек Асанбоев (2016-2017 йилларда «Ордабаси»да спорт директори лавозимида ишлаган) билан гаплашганимдан сўнг «Ордабаси»га ўтишга қарор қилдим. Бу клубга соврин ютишида ёрдам беришни истадим.
— Беларусда қайси клублардан қизиқиш бўлди?
— Чемпионатнинг энг яхши жамоаларидан.
— Янги жамоада сизни қандай қабул қилишди?
— Илк кунданоқ бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман.
— Нима учун 49-рақамни танладингиз?
— Мендан рақам танлашимни сўрашди. Мен эса рақам муҳим эмаслигини, асосийси ўйин эканини айтдим. Шундан кейин кийиниш хонасига кирганимда ўриндиғимда ушбу рақамдаги футболка турибди. Бори шу...
— Мамлакат кубоги доирасида иккита ўйинда иштирок этдингиз. Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини таққослай оласизми?
— Қандайдир хулосалар қилиш учун ҳали эрта. Шахсан ўзим энди жисмоний ҳолатимни таклаб боряпман ва захирадан майдонга тушяпман. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлганимдан кейин бу саволингизга жавоб беришим мумкин. Кўрганларимдан шуни айтишим мумкинки, бу ерда тезкор футбол ўйналади, шунингдек, легионерлари ҳам кучли.
— Шунга қарамай, икки голга ассистентлик қилдингиз. Мавсумга қандай шахсий ва жамоавий вазифалар қўйяпсиз?
— Қанча гол уриш ёки голли узатма бериш борасида менда аниқ рақам йўқ. Мақсад битта — мавсум якунида имкон қадар юқорида бўлиш учун жамоага ёрдам бериш.
— Ижара муддати тугагач БАТЭга қайтасизми?
— Ҳозирча бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. Бор эътиборимни «Ордабаси»га қаратганман. БАТЭ билан бир ярим йиллик шартномам бор. Ижара якунланганидан кейин эса клубга қайтишим зарур.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789