Салоҳ ўрнига Қудус

Салоҳ ўрнига Қудус

«Ливерпуль» раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг жамоани тарк этишига тайёрланмоқда.

Боиси узоқ вақтдан бери мисрлик юлдуз Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши борасидамиш-мишлар бор. Салоҳнинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси жорий 2024/2025 йилги мавсум охирида якунланади. Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, «Ливерпуль» унинг ўрнига «Вест Хэм» футболчиси Муҳаммад Қудусни диққат билан кузатиб бормоқда. «Трансфермаркт» портали мутахассислари 24 ёшли ганалик футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Кудус ўтган давр мобайнида «болғачилар» сафида 54та ўйин ўтказиб, 15та гол ва 7та голли узатмага муаллифлик қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.