Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Ўзбек футболининг энг ёрқин ўйин кўрсатаётган ёш футболчиларидан Аббосбек Файзуллаев «Пахтакор»ни тарк этиб, фаолиятини Мосвканинг ЦСКА жамоасида давом эттиришга қарор қилди.
Табиийки, 19 ёшли ҳужумкор футболчини Россия Премьер-лигасида ҳали кўпчилик танимайди. Шу боис, россиялик футбол экспертлари ва спорт турларини ёритаётган турли манбалар ўзбекистонлик ўйинчи ҳақида маълумотлар тўплаш ва уни мухлисларга танитишга киришиб кетди. «Дзен» платформасида Россия Премьер-лигасидаги трансферларни муҳокама қилаётган манбалар Аббосбек Файзуллаевнинг кучли томонлари ва ЦСКА мураббийлар штаби эътибор қаратиши, ўргатиши керак бўлган жиҳатлар ҳақида маълумотларни эълон қилди.
Футболчи ҳақида:
*** Аббосбек Файзуллаев 2021 йилнинг май ойида - 18 ёшида Ўзбекистон Суперлигасида ўзини тарбиялаган «Пахтакор» жамоаси сафида дебют қилди. 2021|2022 йилги мавсумда 26та учрашувда қатнашиб, 8та гол ва 2та голли пас муаллифи бўлди.
*** Аббосбек Файзуллаев 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги ўйини орқали катта клублар эътиборига тушди. Ҳужумкор футболчи Ўзбекистон терма жамоасининг яққол етакчиси сифатида кўзга ташлана бошлади.
*** Мусобақа якунида Ўзбекистон футболчилари бош совринни қўлга киритишди. Аббосбек Файзуллаев турнирнинг энг яхши футболчиси бўлди.
*** Жорий мавсумда Файзуллаев «Пахтакор» сафида 6та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 2 маротаба ишғол қилди ва бир марта жамоадошига голли пас узатди.
Кучли томони:
** Универсаллиги. Ёш ҳужумкор футболчи ўнг қанотдан ҳам, чап томондан ҳам бирдек ҳужум уюштира олади. Шу билан бирга марказий ярим ҳимоячи вазифасини ҳам уддалай олади.
** Тезкорлик. Файзуллаев жисмоний томондан тезкор. Шунингдек, майдонда тез ўйлаб, кутилмаган қарорлар чиқара олади.
** Дриблинг ва техника. Аббосбек Файзуллаевнинг бўйи баланд эмас ва ихчам ўйинчи. Бу унга ҳаракатлар йўналишини тез ўзгартириш, кўп томонлама ҳаракат қилиш имконини беради.
** Аниқ пас. Аббосбек нафақат қисқа пасларни, балки узоқ масофадан аниқ тўп узатишнинг ҳадисини олган. «Пахтакор»да ҳам, терма жамоада ҳам стандарт вазиятларда тўп олдига айнан у келади.
Камчилиги:
*** Тактик кўникмалар. Аббосбек ҳали жуда ёш. 19 ёшли футболчи позицион ўйин ва ҳаракат йўналишларини тўғри аниқлашни ўрганиши керак.
*** Бош билан ўйнаш. Тана тузилиш ва бўй-басти Файзуллаевга иккинчи қаватдаги курашларда устунлик бермайди. Бироқ, Аббосбек бу камчилигини бўйдор жамоадошларига турли масофалардан аниқ ва қулай пас узатиш билан ёпиб юборади.
Хулоса:
** ЦСКА майдон марказида ва ҳар икки қанот ҳужуми учун қобилиятли ўйинчига эга бўлади. Айрим футболчилар жароҳат олиб, сафдан чиққан паллада Файзуллаев бир неча позициядаги бўшлиқларни ёпа олади.
** Файзуллаев майдонда ҳимоя ва ҳужум чизиғини боғлаб туришга қодир ўйинчи. Бунда унга майдонни яхши кўра олиши, ўйинни тўғри ўқиши ва турли нуқталардан аниқ пас ошира олиши қўл келади, деб ёзмоқда sports.uz сайти.
Аббос трансферига муносабат
- Тўғриси, Аббос Файзуллаевни билмайман, чунки ўйинларини бевосита кўрмаганман. Шунинг учун унинг салоҳияти, асосий таркибга кириш имкониятига баҳо беролмайман. Менимча, ЦСКА Файйзуллаевни таркибни кучайтириш мақсадида олган. Лекин Файзуллаевни мақташяпти. У 19 ёшда? Шунга нима, 16 ёшда ҳам терма жамоада ўйнайдиганлар бор. Мухлисларнинг катта трансфер кутишгани тушунарли. Лекин кимни олиш масаласини фанатлар гуруҳи эмас, раҳбарият ҳал қилади. Қайсидир футболчи сотиб олиндими, бу бежиз эмас. Жамоага ҳеч кимни шунчаки, олишмайди. Энди Аббос нималарга қодирлигини амалда кўрсатиши керак. Уни жуда яхши фуболчи сифатида таърифлашмоқда. Кўрамиз. Александр Тарханов (ЦСКАнинг собиқ футболчиси).
- Аббос Файзуллаевни яхши биламан. Аввал ҳам у ҳақда гаплашган ва эътибор қаратгандик. Келинг, йигитчанинг ЦСКАга нечоғли мослашишини кузатайлик. Ҳар ҳолда, у Россияда бошқача ҳаёт тарзига тушади. Кўрганларимга таяниб айта оламанки, Аббос ўта иқтидорли ва салоҳияти катта футболчи. Лекин Москва бошқача шаҳар, кўпчилик бу ерда яшаб кетолмайди. Файзуллаев каби футболчилар Жанубий Корея, Япониядек Осиё мамлакатлари чемпионатига кўпроқ мос келади, Европага эмас. Бунга Остон Ўрунов яққол мисол. У яхши ўйнарди, лекин охир-оқибат, ҳеч нарса ўхшамади. Ваҳоланки, Ўрунов жуда кучли салоҳиятга эга футболчи эди. Элдор Шомуродов учун эса «Ростов»да ҳаммаси зўр бўлди. Демак, кўп нарса футболчининг ўзи, характери ва мақсад сари интилишига боғлиқ. Файзуллаевда ҳам ҳаммаси ўхшашига тилакдошман. Лекин футболда истеъдоднинг юзага чиқиши жамоа, мамлакат муҳити ва менталитетига ҳам боғлиқ. Асосийси, Аббос ЦСКАнинг чемпионлик йўлидаги ҳаракатига ҳисса қўшиши керак. Ҳа, бу трансферда ўзига яраша плюс томонлари бор. Йигитча рус тилини яхши билади, бу борада ҳеч қандай муаммога учрамайди. Лекин қайтараман, у бошқача ҳаёт тарзига кўникиши керак. Боз устига, Москва одамни ўзгартириб юбориш нуқтаи назаридан хавфли шаҳар, айниқса, ёшлар учун. Менимча, Файзуллаев бўладиган йигит ва буларни тушуниб турибди. Қолаверса, Ўзбекистонда хорижга чиқаётган футболчилар унча кўп эмас, шундай экан, уларда ўзларини кўрсатиш иштиёқи баланд. Дейлик, Аббос ўз салоҳиятини намойиш қилса, ўзбекистонлик футболчиларга эътибор ошади. Бу жуда муҳим фактор. Қисқаси, бу йигит ўз хулқи ва ўйини билан ўз юртидаги бошқа иқтидорларга ҳам йўл очиб бериши мумкин. Андрей Канчельскис («Навбаҳор»нинг собиқ бош мураббийи).
- Файзуллаев - ёшлар миқёсида ўзини кўрсата олган йигит. Умуман олганда, Ўзбекистон ёшлар термаси етакчиси ролини бажарди. Тўғри, жамоа ҳам яхши шаклланганди. ЦСКАга қай даражада мос тушишини эса олдиндан айтиш қийин. Кўп нарса бош мураббийга ҳам боғлиқ. Трансфер амалга оширилдими, демак, унга ишонч билан қарашмоқда. Файзуллаевнинг кучли сифатлари? Техникаси зўр, тезлиги чакки эмас. Ўйинини эса озгина чархлаш керак. Жаҳон футболида жисмоний кўрсаткичи билан ажралиб турмайдиган юлдузлар етарли. Аббос ҳужум чизиғига ёрдам бера оладими? Шунга уринади, аммо у тўпурар эмас ва дарров голлар уришини кутиш нотўғри. Жамоада гол уришга масъул бошқа футболчилар бор. Масалан, Фёдор Чалов. Ёш футболчининг сифати сарфланган маблағга мос. Юрий Белоус (футбол агенти).
Аббос Файзуллаев Москванинг ЦСКА клуби сафига қўшилган ўзбекистонлик 9-футболчи бўлди.
Биродар Абдураимов (1969-1970)
Вячеслав Солохо (1969-1970)
Олег Буров (1984)
Геннадий Денисов (1986)
Даврон Файзиев (2000-2001)
Улуғбек Бақоев (2001)
Александр Гейнрих (2003-2004)
Виталий Денисов (2003-2006)
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789