Салоҳ шартномасини узайтирди

Салоҳ шартномасини узайтирди

«Ливерпуль» клуби жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан келишув узайтирилганини эълон қилди.

Клуб расмий сайти 30 ёшли мисрлик форвард билан амалдаги келишув 2025 йилга қадар узайтирилганини эълон қилди. Салоҳнинг аввалги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланганди. 30 ёшли мисрлик форвард ҳафтасига 350 минг фунт стерлинг маош олади. Қайд этилишича, бу «Ливерпуль» клуби тарихидаги энг катта маош саналади. Шунингдек, янги келишувда жамоавий натижалар, голлар ва самарали ҳаракатлар учун алоҳида бонуслар ҳам кўрсатилган. Салоҳ 2017 йил «Рома»дан «Ливерпуль»га кўчиб ўтган эди. У якунланган мавсум клуби сафида жами 51 ўйинда 31та гол ва 15та ассистга муаллифлик қилган. Маълумот учун, Салоҳ мерсисайдликлар сафида Англия чемпиони (2019/20), Чемпионлар лигаси ғолиби (2018/19), Англия кубоги (2021/22) ҳамда УЕФА Суперкубоги (2019) соҳиби бўлган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.