Самурайча юриш – классик костюм...

Самурайча юриш – классик костюм...

Хажиме Мориясу бошқарувидаги Япония миллий жамоа­си ОК-2023да қатнашиш учун Қатар пойтахти - Дохага ҳеч ким кутмаган формада ташриф буюрди.

Бўлажак қитъа биринчилигининг аксарият иштирокчилари Доха сафари учун спорт либосларини танлаган паллада японлар смокингларни маъқул кўришди.

Осиё чемпионати-2023нинг бош фаворити саналаётган Япония миллий жамоаси ҳам Доха аэропортида катта эътибор билан қарши олинди. Бироқ японияликлар эгнидаги классик костюмлардан бошқача тасаввур уйғонди. Яъни улар спорт турнири эмас, балки қандайдир расмий йиғилиш-тадбирга ташриф буюргандек таассурот қолдиришди. 

Маълумот учун, Япония миллий жамоаси гуруҳ босқичи («D» квартети)да Ироқ, Вьетнам ва Индонезия термаларига қарши майдонга тушади. Эслатма, «самурайлар» Осиёнинг 4 карра чемпиони саналишади. Осиё кубогида бошқа бирор мамлакат жамоаси бу қадар кўп зафар қучган эмас.

Д.АЛИМОВ тайёрлади