АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
“Навбаҳор” – “Бунёдкор” (3:0) баҳсидан кейинги матбуот анжуманининг 2-қисмида мезбонлар устози Самвел Бабаян ҳам ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Жудаям муҳим баҳсда зафар қучдик. Тўғри, айни пайтда “Бунёдкор” етакчи эмас, аммо барибир чемпионатимизнинг бренд жамоаларидан бири ҳисобланади. “Навбаҳор” бугун чемпионатимизнинг энг яхши ўйинларидан бирини муносиб тарзда ўтказди. Бугун йигитлар нималарга қодирликларини кўрсатишди, мухлислар ҳам ушбу ўйиндан завқ олишди, деб ўйлайман.
Олдинда биз учун ўта муҳим бўлган тўртта баҳс қолди. Ушбу ўйинлар жорий йилнинг финали ҳисобланади. Футболда ҳамма нарса, мўъжиза ҳам бўлиши мумкин. Қолган учрашувларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
- “НАВБАҲОР”НИ УШБУ ОЙНИНГ 24-САНАСИДА САФАРДА “ОЛИМПИК” ВА 28-САНАСИДА ЎЗ МАЙДОНИДА “АЛ-ҲИЛОЛ”ГА ҚАРШИ КЕЧАДИГАН БАҲСЛАР КУТИБ ТУРИБДИ. БЎЛАЖАК БЕЛЛАШУВЛАРДА ЖАМОАДАН 100 ФОИЗЛИК НАТИЖАНИ КУТИШ МУМКИНМИ?
- Бизни “Ал- Ҳилол”га қарши принципиал учрашув кутиб турибди. Бу ўйин аутсайдер ва етакчи ўртасидаги учрашув бўлмайди. Жорий мавсумда жамоамиз учун оддий ўйинлар бўлгани йўқ. Қолганлари ҳам шундай. Биз ҳар бир баҳсда ғалабага эришишни хоҳлаймиз.
- НЕГА ЖАСУР ЯХШИБОЕВ МАВСУМ ЯКУНЛАНМАСИДАН ОЛДИН ЖАМОАНИ ТАРК ЭТДИ?
- Яхшибоевнинг соғлиги билан боғлиқ муаммолар бор ва у даволаняпти, сабаби шу. Шунингдек Темирхўжа Абдухолиқовда ҳам жароҳат бор.
- ЖАМОАНИНГ КЕЛАСИ МАВСУМДАГИ РЕЖАЛАРИ БУ ЙИЛГИСИДАН ФАРҚ ҚИЛАДИ ДЕЙИШЯПТИ, БУ ҲАҚИҚАТГА ТЎҒРИ КЕЛАДИМИ?
- Бугун “Навбаҳор”нинг замонавий тарихидаги барча зафарлар Наманган вилояти ҳокимининг саъй-ҳаракатлари эвазига юзага келмоқда. Олдимиздаги мақсадни ҳам у аниқлаб беради. Биз бу йил таркибга иқтидорли футболчиларни жамлаган ҳолда, олдинга қадам ташладик. Бунга мисол тариқасида Остон Ўрунов, Про лига жамоасидан сафимизга қўшилган Иброҳим Йўлдошев каби футболчиларни келтириш мумкин. Қисқаси, улар турли жамоалардан таркибимизга қўшилишган бўлсада, уларнинг барчалари иқтидорли йигитлар. Футболчилар яхши амалиёт ва рағбатга эга бўлишди, ОЧЛ ҳамда Суперлига баҳсларида майдонга тушишди. “Навбаҳор” ушбу мавсум нафақат, Осиё, балки дунёдаги мавқесини тиклаб олди. Режаларимиз улкан. Жамоамиз буёғига ҳам ўз олдига улкан мақсадларни қўяди. Раҳбаримизнинг мақсадлари аниқ ва тасдиқланган. Бу гапларга ишонманглар. “Навбаҳор” муайян даражага чиқди ҳамда энди шу руҳда давом этади.
- ЖАМОА УШБУ МАВСУМДАГИ ХАТОЛАРДАН КЕРАКЛИ ХУЛОСАЛАР ЧИҚАРДИМИ?
- Албатта, футболда хатолар бўлиб туради. Ким камроқ хато қилса, ғалаба қозонади ва натижага эришади. Тўғри, биз ҳам хато қилдик, мавсум давомида жароҳатлар бўлди. Хулосаларга келадиган бўлсак, ҳар бир омадсиз ўйиндан сўнг уни таҳлил қилиб, хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Асосийси - йигитлар масъулиятни ҳис қилишмоқда.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789