АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ОЧЛ, “D” гуруҳи, 6-туридан ўрин олган “Мумбай Сити” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг 1- қисмида
“Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаян ва мазкур ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган “лочинлар” ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровлар иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб беришди.
Қуйида уларнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Самвел Бабаян: - Бугун “Навбаҳор” учун тарихий ҳодиса юз берди. Биз Осиёнинг энг кучли 16 та жамоаси қаторидан жой олдик. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида таъкидлаганимдек, “Мумбай Сити” таркибидан жуда кучли ва яхши футболчилар жой олишган.
Осиёнинг энг кучли 16 та жамоаси қаторидан жой олганлиги боис, “Навбаҳор” ўсиши ҳамда инфратузилмасини ривожлантириши лозим. Шунингдек, биз нимчорак финал босқичида Наманган шаҳри ва юртимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилиш учун сифатли селекция ишини олиб боришимиз керак. Бу биз учун катта натижа. Менимча, бу клуб тарихида қолади ҳамда “Навбаҳор” ривожланишда давом этиши лозим.
Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, “Мумбай Сити”нинг Наманганда ва бугунги беллашувда майдонга тушган футболчилари жуда кучли ҳамда бугун ҳам улар яхши ўйин намойиш этишди.
Жамоамизга келадиган бўлсак, бу бизнинг жорий мавсумдаги сўнгги баҳсимиз эди. Уч кун олдин ҳам шогирдларим Суперлига доирасидаги охирги ўйинни ўтказишгани боис, уларда чарчоқ аломатлари бор эди. Ҳисобда ортда бораётиб, олдинга бориш ва гол уришдан бошқа вариантимиз йўқ эди ҳамда йигитлар буни уддалашди. Шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Улар ҳақиқий профессионал эканликларини исботлаб, шаҳар ва юртимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилишди.
Биз “Навбаҳор” футболчилари билан фахрланишимиз керак. Улар юқори даражадаги профессионаллар ҳамда шаҳар ва юртимизнинг ҳақиқий ватанпарварларидир.
Жамшид Искандеров: - Учрашув жуда қийин кечди. Айниқса, ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг, қийналдик. Боиси, бу жамоамизнинг жорий мавсумдаги сўнгги ўйини эди ва вазиятни ўзгартириш учун куч тўплашимиз осон бўлмади.
Жарима зарбасидан гол урганлигимга келадиган бўлсак, Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам жарима зарбаларидан тўп киритгандим. Бугун ҳам омадим келди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789