АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Газетамиз саҳифаларида ёритилганидек, Суперлига 18-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» - «Навбаҳор» ўйинидан кейин юзага келган жанжал оқибатида меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаянга берилган лицензия вақтинча олиб қўйилганди.
Камига ПФЛ «Навбаҳор» клуби ва шахсан мураббийни ОАВ вакилларидан узр сўрашга чақирди! Аслида ким узр сўраши керак? Бабаян ўзи шунақа ёмон одамми? «Навбаҳор»ни «чопишяпти»ми? Келинг, шу мавзуларда мулоҳаза юритайлик.
Бир қарашда, «Сўғдиёна» - «Навбаҳор» ўйини ортиқча муҳокама ва эътирозларсиз якун топгандек туюлганди. Аммо эртасига sports.uz сайтида «Самвел Бабаянга шаҳар бедарвозами?» мақоласи чиқди ва ҳаммаси «Навбаҳор» мураббийидан лицензия олиб қўйиш, унинг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилишигача етиб борди. Келинг, аввало, мақола мазмунига қисқача тўхтаталамиз. Яҳёхўжа Улуғхўжаев: «Кеча ғалати иш бўлди. «Сўғдиёна» - «Навбаҳор» ўйини (0:0)дан кейин ташкил этилган матбуот анжуманига кирдик. Олдимда «СА» вакили Жаҳонгир Файзуллаев ўтирганди. У телефонидаги видеога олиш тугмачасини босди ва матбуот анжуманини тасвирга ола бошлади. Шу пайт ташқаридан қий-чув эшитилди. Табиийки, ҳамма нима бўлганига қизиқиб, ташқарига чиқди. Жаҳонгир қўлида «запис» босилган телефони билан кўчага йўл олди. У ерда Самвел Бабаян мухлис («Суғдиёна»ники бўлса керак) билан «тўполон» кўтарган экан. Жаҳл устида «Навбаҳор» устозининг кўзи телефон кўтариб турган Жаҳонгирга тушди. Бирданига ҳамма заҳрини ҳамкасбимизга тўкиб соча бошлади. Куракда турмайдиган ҳақоратли сўзларга таҳдид ҳам қўшилиб кетди. Кейин, Самвел Бабаян атрофидагиларга журналистнинг телефонини тортиб олиш ва видеони ўчириб ташлашни буюрди. Бирданига 3-4 барзанги Жаҳонгирнинг телефонидаги ўзи истамай олган видеони ўчириб ташлади. Тўғриси, жуда хунук иш бўлди. Майли, видеонинг тарқалиб кетмаслигига интилгани учун у ўзини оқлаши мумкин, бироқ Жаҳонгирни барчанинг кўз ўнгида ҳақорат қилишга ҳаққи йўқ»! Очиғи, Бабаяннинг ОАВ ҳодимига нисбатан қилган бундай муомаласини ҳеч биримиз оқламаймиз, бу ҳақиқатдан ҳам, хунук иш. Аммо мақола ҳам журналистик этика қоидаларига тўғри келмайдиган тарзда ёзилган. Эътибор беринг, «Олдимда «СА» вакили Жаҳонгир Файзуллаев ўтирганди. У телефонидаги видеога олиш тугмачасини босди ва матбуот анжуманини тасвирга ола бошлади»... Қизиқ, ҳамма ташқарида ва ҳали бошланмаган матбуот анжуманини қандай қилиб тасвирга олиш мумкин?
Мақола давомида Жаҳонгирнинг ўзи истамай олган видеоси ўчириб ташлангани ёзилган. Савол: агар ўзи истамаган бўлса, уни қандай ғайритабиий куч телефонини кўтариб, вазиятни тасвирга олишга ундади экан...? Бугунги кунда ҳар қандай турдаги ОАВ ходими шунга ўхшаш бирор масалани кўтариб чиқаётганда, уни атрофлича ўрганиб, аниқ далил ва фактлар билан исботлаб, холисона ёритиши шартлигини даладаги деҳқон ҳам яхши билади. Яҳёхўжанинг мақоласида эса фақат бир томон айбдор сифатида кўрсатилган. Ваҳоланки, «Сўғдиёна» мухлислари бутун бир ўйин давомида меҳмонлар бош мураббий шахсини камситувчи иборалар ишлатиш билан чекланмай, «Навбаҳор» номини ўзгартириб ҳайқиришди. Камига ўйиндан сўнг ўша мухлислардан бири матбуот анжуманига кириб кетаётган «Навбаҳор» мураббийи қаршисида пайдо бўлди. Регламентга кўра эса:
«16.4. Футбол клублари ўзларининг томошабинлари (жамоа мухлислари), шунингдек, клуб номидан бирор-бир учрашувда муайян вазифани бажараётган ҳар қандай шахс хулқи учун ҳам жавобгардир».
«16.5. Клублар расмийлари ҳамда стадион расмийлари учрашув ўтказилиши билан боғлиқ зарур ташкилий масалаларни ҳал этиш учун масъулдир. Улар учрашув хавфсизлиги ҳамда тез-тиббий ёрдам учун масъул органлар билан ҳамкорликда учрашувдан олдин, учрашув давомида ва учрашувдан кейин стадионда, унга туташган ҳудудда интизом ҳамда жамоатчилик тартибини сақлаш учун барча зарур чораларни кўришлари шарт».
Мақолада «Навбаҳор» мураббийининг қилган иши қораланган ва унга нисбатан чора кўрилиши сўралган. Бунга эътироз йўқ. Аммо жанжал сабабчиси бўлган жиззахлик мухлис Бабаян қаршисида пайдо бўлгунича хавфсизлик хизмати ҳодимлари қаерга қарашди? Яҳёхўжанинг ўзи айтганидек, Бабаяндан анча юқори турадиган «Навбаҳор» номини бутун стадион бўйлаб камситилганига жазо тайинланмайдими? Мақолада бу ҳақда лом-мим дейилмаган. Очиғи, бир шахсга нисбатан адоватини қоғозга кўчириб, оммага жар солиб «очко ишлаш»га уринилган мақолани энди ўқишим.
Ҳа, очко ишлашга уринилган мақола. Яҳёхўжа айтганидек, ўз ҳамкасбини ҳимоя қилишдан кўра, шов-шув кўтариб, «Навбаҳор» ва Бабаян номи аралашган материалларни синчковлик билан кузатадиган ўқувчиларга «нимадир» етказиш ва янада кенгроқ аудиторияга эга бўлиш мақсад қилингандек.
Очиғини айтганда, ҳозирда «Навбаҳор»ни бошқараётган миллий терма жамоамиз собиқ бош мураббийи Самвел Бабаянга нисбатан жуда кўпчиликда негатив фикр шаклланиб қолган. Унинг қинғирликлари ҳақида кўп гапирилади, аммо аксарияти ўз исботини топмаган. Шунингдек, Бабаяннинг энг катта айби сифатида миллий жамоамиз билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритолмагани ҳамда таркибда Игорь Сергеев ва Александр Лобановга муттасил ишонч билдиргани келтирилади. Ваҳоланки, бу мутахассисдан олдин ҳам, кейин ҳам ҳеч бир мураббий терма жамоани мундиалга олиб чиқмаган-чиқмади. Ротация масаласига келсак, бунга қўшилиш мумкин. Мана, Бабаян «Навбаҳор»да ҳам ўз принципларидан воз кечгани йўқ - клуб деярли бир хил таркибда майдонга тушмоқда.
Жорий мавсум «Навбаҳор» зарарига ишлаётган ҳар бир ҳодиса ижтимоий тармоқларда наманганлик мухлислар томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Айримлар «Навбаҳор» ташқи кучлар таъсирида синдирилаётганини таъкидлашмоқда. Йўқ, аслида ундай эмас. Суперлига клублари мухлислари томонидан очилган кўплаб гуруҳларга аъзоман. Улар ҳам ўз суюклиларининг зарарига ишлаётган ҳодисалардан норози ва ўзлари қўллаб-қувватлайдиган жамоа сунъий равишда кучсизлантираётганини айтишади. Бу табиий ҳолат. Ҳаттоки, бошқа жамоа мухлислари орасида бу йил нима қилиб бўлса ҳам «Навбаҳор»ни чемпион қилишади мазмунидаги мулоҳазалар ҳам кўп учрайди. Футбол шунақа. Кимнинг тақдири қандай кечади, кимнинг тахмини тўғри чиқади - буларни билиш учун кўп вақт қолгани йўқ. Мухлислардан сўраладигани фақат сабр.
Шу ўринда Бабаянга жазо қўллаши муқаррар Тартиб-интизом қўмитасидан илтимос: жанжал келиб чиқишига сабабчи барча алоқадор шахслар ҳамда узоқ йиллик тарихга эга «Навбаҳор» номини ўзгартириб, унинг обрўсини таҳқирлаган «Сўғдиёна» мухлисларига ҳам тегишли чора кўрилиши керак. Акс ҳолда, бу каби ҳолатлар яна кузатилмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди.
Хуршид ЮСУПОВ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789