АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Охирги йиллар легионер футболчиларимиз сафи тобора кенгаймоқда. Жумладан, Ҳиндистон чемпионатида ҳам ҳамюртларимиз бор
Улардан бири - «Хоразм»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Сардор Жаҳонов. «Киношунослар» мамлакатидаги фаолиятини ўтган йили «Ражастан Юнайтед» клубида бошлаган легионеримиз янги мавсум олдидан «Нерока» билан шартнома тузди. Яқинда Жаҳонов билан боғланиб, ҳинд диёрида ишлари қандай кетаётгани хусусида суҳбатлашдик.
- Сардор, янги мавсумда «Нерока» шарафини ҳимоя қиладиган бўлибсиз. Бу жамоага ўтишингиз қандай амалга ошди?
- Аввало, эътибор учун раҳмат. Ҳиндистон чемпионатига ўтган мавсум келгандим. Аслида «Ражастан Юнайтед» клубида фаолиятим чакки кечмади. Ҳар ҳолда, илк мавсумдан кейин кўплаб клублардан чорлов олдим. Улар орасида «Нерока»ни ҳар томонлама маъқул кўринди. Хуллас, таклифни ўрганиб чиқиб, якунда розилик билдирдим.
- Нима, «Ражастан Юнайтед» сизни олиб қолишга уринмадими?
- Клуб шартнома муддатини узайтиришни хоҳлади. Аслида аввало, шу жамоа таклифи билан танишиб чиқиб, кейин қолганларга жавоб қайтаришни истагандим. Бироқ «Ражастан Юнайтед» раҳбарияти молиявий шартларни ўзгартиргани йўқ. Яширмайман, «Нерока»нинг таклифи моддий томонлама анча яхши. Хуллас, янги жамоа билан 1 йиллик шартнома туздим.
- Жамоада сиздан ташқари, яна неча нафар легионер бор?
- Ҳиндистонда легионерлар учун лимит чегараси - 5 нафар. Янги клубим бундан тўлиқ фойдаланган. Яъни таркибда мендан ташқари, африкалик икки футболчи бор, яна бразилиялик ва қирғизистонлик ҳам.
- Кундалик ҳаётда қандай шароитлар яратиб берилди?
- Камчилик йўқ, зарурий шартлар муҳайё қилинди. Тез орада оиламни ҳам Ҳиндистонга олиб келишни ўйлаяпман. Клуб алоҳида квартира ажратди, яна озиқ-овқат харажатини кўтаради. Шунингдек, бошқа масалаларда ҳам ёрдам беряпти. Қисқаси, ҳаммаси кўнгилдагидек.
- Ҳиндистондаги футболга эътибор даражаси қониқтиряптими?
- Бу масалада эътирозга ўрин йўқ. Деярли барча шаҳарларда ўз жамоалари бор. Асосийси, ҳиндлар футболни яхши кўришади, стадионларга ташриф чакки эмас. Тўғри, мамлакатда крикет ҳамон асосий спорт тури ҳисобланади, лекин футболга қизиқиш ҳам йилдан-йилга ортяпти.
- Ўтган йилдан буён «киношунослар» мамлакатидасиз. Маҳаллий маданият ва таомларга мослашишда қийинчилик йўқми?
- Ҳаммасига кўникиб боряпман. Хусусан, таомларга анча ўрганиб олдим.
- Клубларда маош тўлаш борасида узилишлар бўлиб турадими?
- Йўқ, маош вақтида берилади.
- Футбол савиясини қандай баҳолайсиз?
- Бу ерда ўйнаш кўпчилик ўйлаган даражада осон эмас. Чемпионатда рақобат кучли, клублар савияли легионерларни олиб келяпти. Маҳаллий футболчиларда ҳам ўсиш сезилмоқда. Ҳар бир ўйинда маълум қийинчиликларга дуч келасиз. Ўткинчи учрашувлар деярли йўқ.
И.АБДУВАҲОБОВ суҳбатлашди
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789