Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Саудия Арабистони миллиардлаб доллар сарфлашни талаб этадиган кенг кўламли спорт лойиҳасини амалга оширмоқда.
Бу осон иш эмас: футболга киритилаётган сармоялар - мамлакатни замонавийлаштириш давлат дастурининг бир қисми. Шундай экан, сармоялар салмоғи ортиб бориши аниқ. Спортга оммавий таъсир кўрсатишни Ғарбдагилар мансабдорларнинг ўз обрў-эътиборларини ошириш услуби, деб ҳисоблайдилар. Лекин шаҳзода Муҳаммад бин Салмонни бунга ўхшаш киноялар мутлақо қизиқтирмайди: «Мазкур ҳаракатлар менинг ялпи даромадимни 1 фоизга оширган тақдирда ҳам, уни давом эттираман. Буни қандай баҳоласангиз баҳолайверинг. Биз яна 1,5 фоизли ўсишга интилмоқдамиз».
Мамлакат футболини ривожлантириш учун саудияликлар яшил майдон ва унинг ташқарисидаги рақобатбардошликни оширишга қаратилган янги лойиҳани ишлаб чиқишди. Асосий мақсад - энг яхши хорижлик ўйинчиларни жалб этиш орқали маҳаллий ёшлар маҳоратини ошириш. Лигадагилар ҳаракат анча аввалроқ бошланганини таъкидладилар:
*** 2021 йилдан бошлаб Саудияда ёшлар футболини молиялаштириш кўлами 162 фоизга оширилди;
*** 23та регионал машғулот марказлари ташкил этилган ва ишга туширилди;
*** Рўйхатдан ўтган эркак ўйинчилар сони 58 фоизга ошди;
*** 2018-2023 йиллар оралиғида мураббийлар сони 750 нафардан 5500 нафарга кўтарилди. Уларнинг 1000дан ортиғи - аёллар;
*** Жорий мавсумдан жорий этилган бир қатор қоида ва ташаббуслар орасида саудиялик ёш футболчиларнинг ўйин амалиётларини кўпайтириш банди ҳам бор: шу мақсадда асосий жамоада тўп сурадиган ёш иқтидорлар ёши 18дан 16га туширилди.
Ёшлар тараққиётини таъминлашга қаратилган навбатдаги қадамда таркибга жалб этилган футболчилар сонини 35 нафардан 25тага туширилади. Уларнинг 10 нафари 21 ёшдан кичик бўлишлари шарт (қоида 2025|26 йиллар мавсумида кучга киради). Бундан ташқари, лига футболчиларни жалб этиш бўйича янги илғор тажриба Марказини очди. Ҳозирга қадар 47 мамлакатдан 152 нафар ўйинчилар олиб келинди. Булар Саудия чемпионатидаги ўйинчиларнинг 29,1 фоизини ташкил этмоқда.
«Ўсиш қисқа вақт ичида юз беради, деб ўйламаймиз. Бу бир ҳафта ичида амалга ошириладиган тадбир эмас, узоқ муддатли лойиҳа. Мазкур лойиҳа мамлакатни юксак чўққилар сари йўллайдиган интилишларнинг бир қисми. Қиролликдаги ва бутун дунёдаги лигага бўлган қизиқишлари ошиб бораётгани, шунингдек, бу ердаги ҳомийлик имкониятларининг ўта улкан эканлиги ғоянинг амалга ошаётганлигини тасдиқлайди», - деди лиганинг ижрочи директори Карло Нора.
Ҳомийлар масаласи қай даражада?
Норанинг фикрича, жорий мавсумда ҳомийлар сони 75 фоизга кўпаяди. Клублар ўз шерикларини топа бошладилар. «Ал-Наср» Nike билан эксклюзив шартномани имзолади, «Ал-Ҳилол» Puma билан 2027 йилгача ҳамкорлик қилади, «Ал-Иттиҳод» Evkan Finance, Yelo ва Shgardi компаниялари билан келишувга эришди. Ҳозирча компаниялар қайсидир жиҳатдан давлатга алоқадорлар. Лекин мутасаддилар тўғридан-тўғри сармоялар ва хорижий ҳомийлардан умидворлар.
Мухлислар ташрифи
Терма жамоалар учрашувлари туфайли юз берадиган танаффусга қадар мухлисларнинг умумий сони 440003 кишига етди. Бу ўтган йилдаги кўрсаткичдан 25 фоизга кўпроқ. Ҳозирда «Ал-Ҳилол» Саудиянинг мухлиси кўп клуби. Унинг 68000 ўринли стадионига ўртача 29500 мухлис келади. «Ал-Наср»да бу кўрсаткич 21600га, «Ал-Аҳли»да 21200га тенг.
Ўтган мавсумда «Ал-Ҳилол» ўйинлари ўртача 9800, «Ал-Иттиҳод» 40400, «Ал-Наср» 17600 нафар мухлислар гувоҳлигида тўп суришган, «Ал-Аҳли» эса олий лигада эмасди.
Чипталар баҳоси эса ўта қимматлашиб кетмади - масалан, энг арзон баҳодаги «Ал-Наср» стадионига 35 риал билан кириш мумкин, қишда баҳо 30 риалга тушади.
Телетрансляциялар
Криштиану Роналду Саудия чемпионатига келганидан кейин лига IMG компаниясига ўйинларни хорижда намойиш этиш учун қисқа муддатли ТВ шартномаларини имзолаш топшириғини берганди. Компания 70дан ортиқ каналлар билан якка тартибдаги келишувларни расмийлаштирди. Шунингдек, у Премьер-лига, ФИФА, ХОҚ, МХЛ, UFC ва World Rugby билан ҳамкорлик қилмоқда.
Ёзда компания саудияликлардан 2023|24 ва 2024|25 йиллар мавсуми учун халқаро шартномалар тузишни топширганди. Буюртма муваффақиятли уддаланди: 26та телеканаллар Саудия чемпионати ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
Маълумотларга кўра, келишувларнинг бирортаси ҳам 10 млн. доллардан ортиқ эмас. Бироқ бу Саудия Арабистони учун улкан ўзгариш - учрашувлар 170та мамлакатда, жумладан, Австралия, Бразилия, Руминия, Италия, Франция, Германия, Хитой, Туркия ва Россияда намойиш этилмоқда.
Содиқ СОБИР тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789