АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
23 апрелда Испания кубоги умидида майдонга тушган «Бетис» асосий вақтдаги жанговар дуранг (1:1)дан сўнг пенальтилар сериясида нуфузли соврин соҳиби бўлганди.
Лекин қарама-қаршиликнинг асосий қаҳрамони жамоа тарихидаги бош етакчи - Хоакин Санчес бўлди. Бир ойдан сўнг бутсаларини михга илишга қарор қилган 40 ёшли фахрий «Бетис» билан 14 йиллик фаолиятида иккинчи марта кубокни қўлга киритди. Яшил майдон билан хайрлашиш учун бундан-да улуғвор, дабдабали сюжет бўлиши мумкинми?
Хоакин Санчес - ўзгача мезондаги футболчилар тоифасидан. Яъни, навқирон Роналдиньо ва Рауллар энди катта футболдаги тетапоя қадамларини ташлаётган, «Аякс» ЕЧЛ финалида майдонга тушган, «Ливерпуль» Carlsberg логотипи билан тўп сурган давр вакили. Унга суюкли ўйинчилари хусусида савол берилса, «қайси даврдаги ўйинчиларни айтай, ўтмишдагими ёки замонавийлари», дея аниқлик киритиб олиши бежиз эмас.
2000 йили «Бетис»да дебютини нишонлаган футболчи илк ўйиндаёқ бетакрор дриблинги билан барчани лол қолдирганди. Ўта чаққон вингер кутилмаган қарорлари билан бир нечта рақибларини ортда қолдирар ва жуда кўп самарали узатмаларни амалга оширарди. Бироқ навқиронлик пайтида Хоакин нафақат ассистлар ва дриблинг, балки рок-н-ролча турмуш тарзи билан танилганди. Ҳимоячи Хуанитонинг айтишича, вингер тунги базмларни хуш кўрар, кечаларни бедор ўтказиши сабабли кундузи кўп ухларди.
«Челси»га ўтиш имконияти
Дриблинг ва кашфиётчилик қобилиятини голлар ва ассистларга айлантирган футболчи 2001|2002 йиллар мавсумида Ла Лиганинг энг яхши ёш ўйинчиси унвонига лойиқ топилди, кейинги мавсумда 12та гол билан «Бетис»нинг энг яхши тўпурари бўлди. Сермаҳсуллик бобида у фақат «Реал» тарбияланувчиси Фернандодан ортда қолганди.
2004 йилда 23 ёшли Хоакинда «Челси»га ўтиш ва Англия чемпиони бўлиш имконияти пайдо бўлганди. Томонлар трансфер баҳосини (40 млн. евро) келишиб олишган, Жозе Моуриньо Питер Кеньон билан Севильяга ташриф буюрганди. Уларнинг «Бетис» президенти ва Хоакин билан учрашувлари шаҳар меҳмонхоналаридан бирига белгиланганди. Лекин Санчес учрашувга келмади. Кейинчалик футболчи Моу билан телефон орқали боғланиб, узрини айтди.
«Жозе билан кўп учрашганман. У қанча маош олмоқчи эканлигим ҳақида сўраганди, аммо гап пулда эмасди. Лондонда ўйнаш ва яшашимни тасаввур қилолмадим. Чунки Севильяда бахтли бўлишни истардим», - деганди Хоакин кейинчалик. Моу Санчеснинг жавобидан хафа бўлмади, уни фаолиятидаги энг самимий инкор сифатида қабул қилди.
Ўша йили «Реал» ҳам Хоакинга харидор бўлганди, лекин якунда трансфер амалга ошмади. Миш-мишларга кўра, де Лопера билан Переснинг ўзаро муносабатлари анча кескин экан. «Бетис»да қолган Хоакин самарали ўйинни давом эттирди, 20 (5}15) балл билан жамоа тарихидаги иккинчи кубок ва ЕЧЛ йўлланмаси қўлга киритилишига муносиб ҳисса қўшди. Айтганча, тақдир тақозоси билан «Бетис» нуфузли турнирда «Челси»га қарши куч синашиб, тарихий ғалабага эришди. Узоқ йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган кубокдан мамнун бўлган де Лопера Хоакиннинг никоҳ тўйига кубок билан ташриф буюрди. Қўшимчасига, нуфузли совринни ҳеч ким кўрмайдиган жойга қўйгани учун руҳонийдан хафа бўлди.
«Қизил фурия» - Хоакиннинг армони
Испания терма жамоасидаги дебютини Хоакин Санчес 2002 йилда нишонлаб, тез орада ЖЧга йўл олганди. Жанубий Кореядаги дастлабки учрашувда у Раулни самарали узатма билан таъминлаб, ЖАР устидан эришилган ғалабага сезиларли улуш қўшди. Лекин мусобақа «қизил фурия» учун омадсиз якунланди: пенальтилар сериясигача чўзилган мезбонларга қарши чорак финал баҳсида корейслар дарвозабони Хоакиннинг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди ва испанлар ярим финал йўлланмасини бой беришди.
Кейин Хоакин Евро-2004 ва ЖЧ-2006 турнирларида қатнашди. Евро-2008 саралаш босқичида Луис Арагонес негадир қаҳрамонимизни чақирмай қўйди. Бундан қаттиқ ранжиган футболчи бу мураббийнинг ишончини ҳеч қачон ҳис этмагани, терма жамоада тартибсизлик ҳукмрон эканлигини радиоинтервьюда маълум қилганди. Ниҳоят, 2007 йил ёзида Арагонес шогирдини афв этиб, қаторасига 8 учрашувда майдонга туширди, лекин Еврога олиб кетмади.
Энг ачинарли жиҳати шундаки, айнан 2008 йилдан Испания термасининг «кетмони учиб», қаторасига 3та йирик мусобақада шоҳсупадан жой олди. «Европа чемпионатидан кейин йигитлар қўнғироқ қилиб, муваффақиятда менинг ҳам улушим борлигини айтишди. Лекин зафар қувончини жамоа билан туймаганим сабабли, маъюсликдан қутула олмадим. Ғалабани кўз ёшларим билан ювдим», - дейди Хоакин.
Шундан бери футболчи терма жамоага жалб этилмади. Мураббийлар алмашса ҳам, унга бўлган муносабат ўзгармади. Лекин тан олиш керак, Хоакин доимо қайтиш умиди билан яшади. 2017 йилда у «Инстаграм» орқали Луис Энрикега ҳазилнамо мурожаат юборганди: «Луис, рўйхатда номим йўқлигидан хавотирдаман. Лекин телефонимда 2та ўтказиб юборилган нотаниш рақам пайдо бўлиб қолди. Агар бу сиз бўлсангиз, қайтадан қўнғироқ қилишингизни сўрайман». Табиийки, мураббий қўнғироқ қилмади.
«Бетис» - ягона муҳаббати
Хоакин Санчес 22 йиллик фаолиятининг 14 йилини «Бетис»да ўтказди. «Валенсия», «Малага» ва «Фиорентина» туфайли юзага келган узилишлар қисқа бўлсада, бесамар кетмади. «Валенсия»да у Рональд Куман билан жанг қилди, аммо ўзининг иккинчи Испания кубогига эга бўлди. «Малага»да шайхлар жуда тез футболдан зериккан бўлсалар, Санчес ЕЧЛ чорак финалигача кўтарилди, ҳатто гол уришга улгурди. «Фиорентина»да навқирон Муҳаммад Салоҳга захира ўриндиғидан жой бериб, «Флоренция тўлиқ битказилган эмас», дея ҳазиллашди. Аммо ҳеч қаерда ўзини «Бетис»дагидек бахтиёр ҳис эта олмади. Тез орада буни ўзи ҳам тушунгач, 2015 йилда қадрдон клубига қайтди.
Хоакиннинг «Бенито Вильямарин»даги тақдимот маросими 19 минг мухлисни жам қилди. Жамоа тарихида ҳеч қайси футболчини бунчалик улкан оломон кутиб олмаганди. Лекин дастлабки икки мавсум у ва «Бетис» учун ўта мураккаб кечди, ҳатто жамоа Ла Лигани тарк этишига сал қолди.
2017 йилда Кике Сетьен бош мураббий этиб тайинлангач, вазият кескин ўзгарди. Чунки у жамоавий ўйинни қайтадан шакллантирди, Хоакинни янги парвозга илҳомлантирди. Натижада футболчи 2018 йилда Ла Лигадаги 500-учрашувини ўтказди, кейин афсонавий Альфредо Ди Стефанодан ўзиб кетди ва энг кекса ёшдаги (38 йил, 40 кун) «хет-трик» муаллифига айланди. 2021 йил октябрида 40 йилу 89 кунлик вингер 40 ёшдан катта касбдошлари орасида ХХI асрда самарали узатмани амалга оширган дастлабки футболчи бўлди. Ўйиндаги жозиба ҳам йўқолгани йўқ - бурчак зарбасидан «Валенсия» дарвозасига урилган гол бунга мисол бўла олади.
Ўтган йилнинг кузида 40 ёшли фахрий ўзининг охирги мавсумини ўтказаётганини эълон қилганди. Яшил майдонни у Испания ТВсидаги шоу саҳнасига алмаштириши мумкин. Балки қадрдон клубининг президентига айланар - Хоакин клуб акцияларининг маълум фоизига эга. 2004|2005 йиллар мавсумида Санчес ўзининг голлари ва ассистлари билан «Бетис»га дастлабки ЕЧЛ йўлланмасини тақдим этганди. Унинг сўнгги мавсумида жамоа ушбу турнирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганида, ўзига хос рамзий маъно касб этган бўларди. Лекин «Бетис» ЕЛ чиптаси билан кифояланди.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789