Сервер Жепаров энди «Локомотив» спорт директори лавозимида ишлайди

Сервер Жепаров энди «Локомотив» спорт директори лавозимида ишлайди

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчиси Сервер Жепаров Суперлига клубида иш бошлади.

«Локомотив» клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Сервер Жепаров клуб спорт директори этиб тайинланган.
«Ёш ва иқтидорли мутахассислардан бири, ўз вақтида (2008, 2011) Осиёнинг икки карра «Энг яхши футболчиси» деб топилган Сервер Жепаров «Локомотив» ПФК раҳбарияти қарорига биноан, клуб спорт директори этиб тайинланди. 

2016 йил жамоамиз сафида ҳаракат қилиб, «Локомотив»нинг Осиё чемпионлар лигасида чорак финалга қадар етиб боришида муносиб ҳисса қўшган Жепаров шу йилнинг 24 февраль санасидан «Локомотив» футбол мактабида иш бошлаганди. Эндиликда эса у клуб спорт директори вазифасини бажаради», - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Сервер Жепаров Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритиб, йил бошида лавозимини тарк этганди.