«Сити» Димаркога харидор

«Сити» Димаркога харидор

«Интер» ҳимоячиси Федерико Димарко «Манчестер Сити» қизиқишлари доирасида.

Бу ҳақда 90min нашри хабар бермоқда. «Шаҳарликлар» ёзги трансфер ойнасида 25 ёшли италиялик футболчини сотиб олишга уриниб кўриши мумкин. Қайд этилишича, «Интер» мавсум охирида Федерико Димаркони сотишга қизиқиши мумкин. Милан клуби молиявий аҳволини яхшилаш учун футболчиларни сотиши керак бўлади. Федерико Димарко 25 ёшда. Тransfermarkt портали ҳимоячини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Федерико Димарко «Интер» сафида 77та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урди ва 9та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.