Tribal Football нашри журналистларининг аниқлашича, 22 ёшли норвегиялик ҳужумчи янги таклифни қабул қилмаган. Манчестерликлар «Реал» томонидан Холандга жиддий қизиқиш бўлаётгани ва улар келаси йили ёзда бор эътиборини ҳужумчини олишга қарор қилганидан кейин «шаҳарликлар» янги битим тузиш ҳаракатига тушиб қолди. Манбанинг таъкидлашича, Холанднинг маошини ошириб, янги шартномадан бадал пули кўрсатилган бандни олиб ташлашни режа қилган. Ҳозирги шартномада футболчини келаси йили ёзда 200 миллион евро атрофидаги бадал пули эвазига қўлга киритиш мумкинлиги кўрсатилган.