Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Шу пайтгача Мадриднинг икки ва Каталониянинг бир жамоаси Испания чемпионатидаги етакчи учлик сифатида эътироф этиларди.
Жорий мавсумнинг ортда қолган саккиз турида Ла Лигада жузъий ўзгариш кузатилмоқда: совриндор триода пойтахтнинг битта, Каталониянинг икки клуби бормоқда. «Реал»нинг юқори ўринда бораётгани ажабланарли эмас, молиявий муаммоларга дуч келган «Барселона»нинг изма-из қувиб бораётгани ҳам. Лекин «Жирона»нинг дастлабки уч турдан кейинги пешқадамлиги!...
Албатта, стартдаги муваффақият олис мавсумдаги умумий ғалабага кафолат бўла олмайди. Бироқ бу камтарин жамоа ҳар қандай вазиятда ҳам эътиборга лойиқ. Гап фақат натижада эмас, жамоа ёрқин ўйин кўрсатмоқда, янги иқтидорларни кашф этмоқда ва City Football Group байроғини испан заминида мағрур ҳилпиратмоқда. «Жирона» «Манчестер Сити» етакчилигидаги конгломератга аъзо бўлганидан кейин футбол жамоатчилиги эътиборига тушди. Пабло Мачин раҳбарлигида жамоа илк бор Ла Лигада тўп сурган ва 10-ўринни эгаллаганди. Ўшанда у сермазмун ўйин кўрсатган бўлсада, Мачинга хос прагматизм муҳим рол ўйнади: 3 нафар марказий ҳимоячи, фаол қанотлар ва кескин қарши ҳужумлар.
Ўша «Жирона»нинг муҳим ўйинчиларидан Кристиан Стуани, Порту ва Хуанпе ҳозир ҳам таркибдалар. Фақат аввалгидек мақомда эмаслар, Хуанпе иложсиз вазиятлардагина ҳимоя марказини эгаллайди, Порту ва Стуани эса аста-секин захира ўйинчиларига айланишмоқда. CFG тизимига ўтиш билан «Жирона» ўзини доимий кадрлар қўнимсизлигига дучор қилди. Тўғри, ўйинчиларнинг тез-тез алмашиб туриши аввал ҳам йўқ эмасди, лекин янги ҳомийлар кўмагида каталонияликлар юксак савияли ўйинчиларга эга бўла бошладилар. Бундай шароитда натижаларда пасайишлар бўлиши аниқ.
Мачин давридаги муваффақиятдан кейин «Жирона» бир неча йил Сегундада тўп сургани бежиз эмас. Бироқ ўтган мавсум арафасида чўққига қайтди ва 2 йилдирки, ажойиб ўйини, рисоладагидек натижа ва бозордаги фаолияти билан мухлисларини хушнуд этмоқда. Қайси рақибга қарши майдонга тушишидан қатъий назар, жамоа биринчи рақам остида ўйнайди. Каталониянинг кичик клуби яратувчанликни хуш кўради, тўпга кўпроқ эгалик қилишга интилади, прессинг қўллайди. Ўтган мавсумдаги сафар учрашувларида бўлажак чемпион - «Барселона» ва ЕЧЛнинг яна бир иштирокчиси - «Реал Сосьедад» билан тенгма-тенг ўйнади. Кейин «Манчестер Сити»нинг синглиси мақомида «Реал»ни 4:2 ҳисобида таслим этди. Ўша ўйинда ҳужумчи Валентин Кастельянос покерга эришди. Ўтган йил ёзида «Лацио» бу ҳужумчини 15 млн. еврога харид қилди. Тўғри, «Жирона»дан эмас, балки «Нью-Йорк Сити»дан (Кастельянос «Жирона»га ижарага берилганди). Лекин АҚШ клуби ҳам CFG аъзоси. Қисқаси, «Жирона» Доминик Торетто принципи асосида иш юритди: аввал хеш, кейин дарвеш.
Жорий мавсумда жамоа 8-тургача фақат битта жиддий рақиб билан куч синашди - старт беллашувини сафарда «Реал Сосьедад» билан ўтказди. Биринчи бўлимда ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан бўлсада, танаффусдан кейин мувозанатни тиклади. Жамоанинг мавсумдаги илк голини Кастельянос ўрнини тўлдирган Артём Довбик амалга оширди.
Кейинги 6 учрашувда «Жирона» умумий 16:6 ҳисобидаги ғалабалар сериясини расмийлаштирди. Тўғри, рақибларнинг даражасига ҳам эътибор бериш лозим: «Лас-Пальмас» ва «Гранада» Сегундадан чиққан дебютантлар, «Хетафе» ва «Мальорка» элитада аранг илиниб қолганди, ҳозирги «Вильярреал» топ-жамоа эмас, «Севилья эса яна мавсумни омадсиз бошлади. Лекин «Жирона» ҳам гранд эмаслигини унутмайлик. Яъни, Анхель Мишель шогирдларига муносиб баҳо бермаслик адолатсизлик бўлади.
Мавсум стартида муваффақият тақдирини қанот ўйинчилари ҳал қилишмоқда. Ўнгда Виктор Циганков, чапда - бразилиялик Савио. Виктор «Жирона»га январь ойида келиб, нималарга қодир эканлигини ўтган мавсумда намойиш этганди. Савио эса дебютанат, икки ой аввал жамоа сафидан жой олди. 2022 йилнинг ёзида 18 ёшли футболчини «Труа» 6,5 млн. еврога харид қилганди. Лига1нинг ўртамиёна жамоаси шунча пулни қаердан олди? Бу ҳам «CFG»нинг бир қисми. Ҳа, улар ҳамма жойда ҳозиру-нозирлар!
Савио ўтган мавсумни умуман, нотаниш ПСВда ижара асосида ўтказиб, деярли майдонга тушмади. Энди у Испанияда, қайсидир маънода, ўз чемпионатида. Савио бўшлиқда ўта самарали ҳаракатланади, чапақай бўлгани учун асосан ўз қанотида тўп суради. Лекин вазиятдан келиб чиққан ҳолда марказда ҳам имкониятдан унумли фойдалана олади. «Гранада»га қарши старт беллашувида у Ла Лигадаги дастлабки голини айнан марказий ҳудуддан амалга оширди.
Қўшимчасига, «Жирона» ўта фаол қанот ҳимоячиларига эга. Чап қанотда Савиога «Реал» тарбияланувчиси Мигель Гутьеррес, ўнг қанотда эса Циганковга «Барселона» вакили Арнау Мартинеслар ёрдам берадилар. Энди янги марказий ҳимоячилар ҳам жамоанинг ҳужумкор комбинацияларида фаол иштирок этишмоқда. Масалан, Дейли Блинд - Эрик Гарсия жуфтлиги ўз дебютини «Гранада»га қарши баҳсда нишонлади. Ўйинда улар айрим камчиликларга йўл қўйишган бўлсада, тўп билан муомалада ажойиб тўп суришди. Айниқса, Блинд.
Қанот ўйинчилари ёки Довбик ишончли тўп сура олмаса, тажрибали Порту ва Стуани ёрдамга тайёр. Порту «Лас-Пальмас» устидан ғалабани таъминлади, Стуани эса «Хетафе» дарвозасини 2 марта ишғол этди. Шунингдек, «Барселона»дан ижарага олинган навқирон Пабло Торре ҳам керакли паллада кўмакка шай. Бундан ташқари, жамоа 6 млн. евро эвазига колумбиялик 18 ёшли Жон Солисни харид қилди. Умуман, «Жирона» тез орада янги юлдузчаларни намойиш этиши мумкин.
Ўтган мавсумда «Жирона» еврокубоклар ҳудудига жуда яқин келганди. Бироқ охирги турда бу имкониятни бой берди. Жорий мавсум хусусида тўхталадиган бўлсак, 7 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия 8-турда ниҳоясига етди - сафарда «Жирона»ни йирик (3:0) ҳисобда маҳв этиш орқали «Реал» аввалги мавсумдаги мағлубият (2:4) аламини олди. Лекин нима бўлганда ҳам, камтарин жамоа ҳозирча етакчи учликда.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789