Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Тиниб-тинчимас мухлислар нималарни ўйлаб топишмайди-я...
Мана, «Наполи» логотипи самода «чизилди» - учувчи фанатдан скудетто шарафига креатив ёндашув. Неаполь жамоаси узоқ кутилган чемпионликни 4 май куни расмийлаштирди, лекин шаҳарда байрам ҳамон бардавом. Неаполликлар Лучано Спаллетти дружинаси зафарини нишонлашда оригинал ғоялари билан ҳам ажралиб туришибди. Самолётда шаҳар устидан учиб ўтиш асносида «Наполи» логотипини акс эттириш ҳаракатига нима дейсиз?
Самолёт парвозларини кузатиб борувчи flightradar24 сайти 9 май куни «Наполи» мухлисларидан бири ғалаба шарафига ўта креатив ҳаракатни амалга оширганини ошкор қилди. Tecnam P-2008JC самолётида Капуа (Неаполдан 28 км. узоқдаги шаҳарча)дан ҳавога кўтарилган учувчи фанат Неаполь кўрфази томон курс олди ва траектория бўйича клуб логотипи юзага келадиган тарзда айланиб чиқди. Бунинг учун самолёт ҳавода 1,5 соатдан кўпроқ учди. Аниқроғи, 98 дақиқа. Napolike.com хабарида айтилишича, Tecnam P-2008JC - Италиянинг Tecnam Flight Academy компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бир двигателли мини-самолёт. 40 йил олдин асос солинган компания икки ўриндиқли самолётларнинг биринчи партиясидаёқ катта тижорий муваффақиятга эришган. Ҳар ҳолда, 2500 мингдан ортиқ учиш аппарати сотилган. Капуа шаҳрида жойлашган Tecnam Flight Academy гуруҳи ҳалигача енгил самолётлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
«Наполи» логотипининг ҳавода чизилгани кўрсатилган сурат сохта эмасми? Наҳотки, мини-самолётлар парвози ҳам шунчалик батафсил кузатилса? Ижтимоий тармоқларда ҳаммаси шубҳага олингани бор гап. Яна кимдир ниҳоят, АҚШнинг Netscape корпорацияси (IT саноатида 9 йил ишлаган, жумладан, машҳур Netscape Navigator браузерини яратган)ни эсга олгани хусусида ҳам ҳазиллар бор. Бинобарин, корпорация худди шунга ўхшаш логотипга эга эди.
Скриншот рақамлаштирилган flightradar аккаунтида берилганини ҳисобга олсак, бу 99 фоизга реал парвоз чизгисидир. Учиш кузатуви хизмати қандай ишлаши ҳам тайин: ерда кўнгиллилар олиб юрадиган қабул қилувчи мослама самолётлардан махсус қурилма ёрдамида узатиладиган маълумотларни олади. Масалан, йўналиш, тезлик, баландлик. Европада хавфсиз парвозларни таъминлаш учун ҳар бир мини ва катта самолёт махсус қурилма билан жиҳозланган. Шундай экан, шахсий рейслар ҳам тўлиқ кузатилади. Ҳаваскор учувчилар буни билишади ва баъзан осмонда «чизги» қолдиришади.
Эҳимолки, парвоз воситасида клуб логотипини акс эттириш «Наполи» чемпионлиги шарафига уюштирилган энг ажиб ҳаракат ҳам эмасдир. Дейлик, неаполликлар чемпионлик расмийлаштирилган ўйиндан сўнг Удинедаги «Фриули» стадиони чимини бўлак-бўлак қилиб, тақсимлаб олишди. Эсдалик учунми? Эҳтимол. Лекин айримлар чемпионликка «гувоҳ» чим бўлакларини интернетда сотувга ҳам чиқаришди. «Наполи» чемпион бўлса, яланғоч ҳолда кўриниш беришини айтган мухлиса Кармен Какавале эса бутун танасини клуб ранглари билан бўяш (боди-арт усули) асносида қалтис ваъдаси устидан чиқди. Лекин самолёт ва унинг траекторияси ҳам алоҳида ҳолат, албатта.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789