Собослай "Челси"га ўтиши мумкин

Собослай "Челси"га ўтиши мумкин

"РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Доминик Собослай "Челси"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда CBS Sports журналисти Бен Жейкобс хабар бермоқда.

“Доминик Собослай вақти-вақти билан Премер-лиганинг турли топ-клублари билан боғланиб туради. "Челси" охирги ўринда. Тўғри, уни кузатиш учун скаутлар жўнатишган. "Челси"нинг техник директори Кристофер Уивел ашаддий мухлис ва уни "Лейпциг"даги вақтидан яхши билади.

Агар товон пули тўланмаса, "Лейпциг" уни ёзда сотишига кафолат йўқ. Собослай билан шартнома 2026 йилгача мўлжалланган.

Айтишларича, Собослай ўзининг яқин дўсти Эрлинг Холанд билан Англиядаги ҳаёти ҳақида узоқ гаплашган, у билан Залсбургда ўйнаган. Улар ҳали ҳам FaceTime’da”, — деб ёзган Жейкобс ўзининг “Caught Offside” мақоласида.